Янгиликлар

«Ишончли» Англия банкидан Венесуэла ва Эрон ўз пулларини қайтариб ололмаяпти

525

Лондоннинг тижорат судига берилган даъво аризасида айтилишича, Венесуэла ҳукумати олинган маблағни БМТнинг ривожланиш дастури маблағларига юборишни режалаштирган, бу мамлакатга COVID-19 тарқалишига қарши курашда ёрдам беради, деб хабар беради Reuters.

Январ ойида Блумберг Англия банки Венесуэлага 1,2 миллиард долларлик олтинини қайтариб беришни рад этгани ҳақида хабар берган эди. Агентлик суҳбатдошларидан бирининг айтишича, бу қарор АҚШ Давлат департаменти бошлиғи Майк Помпео ва АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Британия ҳукуматига Венесуэла раҳбари Николас Мадуронинг чет элда ўз активларини тасарруф ҳуқуқини блокировка қилиш учун босим ўтказгандан сўнг қабул қилинган.

2018 йил ноябр ойида ҳам Венесуэла Лондонда сақланадиган олтинни олишни талаб қилишига жавобан Англия Банки рад этди ва Мадуро ҳукуматидан "улар қимматбаҳо метални қандай тасарруф этишни режалаштираётганликлари тўғрисида" тушунтиришни талаб қилди.

Шу ўша даврда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Лондонни "Теҳронга 450 миллион фунт стерлинглик қарзни имкон қадар тезроқ қайтаришга" чақирган эди. "Умид қиламизки, Англия Эронга қарзларини энг қисқа вақт ичида қайтариб беради", деган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Баҳром Қосимий Теҳронда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Хабарларга кўра, 2017 йилда Буюк Британия ҳукумати бу миқдорни Эронга тўлашни кўриб чиққан, аммо қайтариб бермаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Насронийларнинг масжидда ибодат қилганини биласизми?

233 00:00 28.05.2020

Саудия Арабистони масжидларида янги қоидалар жорий этилди

340 23:00 27.05.2020

Ҳасан Руҳоний Эронда аёлларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни талаб қилди

351 22:15 27.05.2020

Нега беморлар кўп бўлса ҳам Тошкент “қизил“ рангда эмас?

1385 21:00 27.05.2020

Путинни судга берган Чувашистон собиқ раҳбари касалхонага ётқизилди

516 20:22 27.05.2020

Марокаш: виски билан таҳорат олишни тавсия қилган машҳур актёр қамоққа тушди

906 19:00 27.05.2020
« Орқага