Таҳлил

Ишончномасиз автомашина ҳайдаш тартиби нега кечикяпти?

1095

Яқин қариндошларнинг ишончномасиз автомашина ҳайдашига оид масала юзасидан ИИВ ЙҲХББ жавоб берди.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 915-сон қарорига асосан, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва бошқариши мумкинлиги белгиланиб, янги намунадаги суғурта полиси бланкалари ҳам тасдиқланган.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги кунда суғурта компаниялари томонидан янги намунадаги суғурта полиси бланкаларини чоп этиш ва амалга киритиш бўйича муаммо мавжуд.

Таъкидлаш лозимки, мазкур муаммонинг ечими топилишидан энг аввало биз манфаатдормиз. Чунки йўл патруль хизмати инспектори билан ҳайдовчи ўртасидаги муносабатларнинг қай тарзда шаклланиши ҳам шунга боғлиқ.

Шу билан бирга, Молия вазирлиги Суғурта назорати давлат инспекцияси мазкур муаммони қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича чоралар кўраётганлигини маълум қиламиз.

Муаммога эътибор қаратганингиз ва унинг ечимини тезлаштиришга қўшаётган ҳиссангиз учун Сизга ҳамда масалага беэътибор бўлмаган барча йўл ҳаракати иштирокчиларига миннатдорлик билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи

О.Ч.Саидов”

P.S.: масъулларга жавоб учун катта раҳмат. Молия вазирлиги ҳали ушбу масала бўйича муносабат билдирмадими?

Хушнудбек Худойбердиев,  ҳуқуқшунос

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Йўлда қолиб кетган аёллар... 

2102 13:40 19.02.2020

Автомобил йўлларида ўзбошимчалик билан сунъий нотекисликлар барпо этганлар жазоланади

1268 17:55 04.02.2020

Асака кўчасида маълум муддатга ҳаракатланиш чекланади

380 19:20 31.01.2020

Ўзбекистон Тожикистонда ГЭС қуради

703 14:40 29.01.2020

Челябинск: чет эллик ҳайдовчилар қонундан ташқари

604 12:30 05.01.2020

Самарқанд ва Китобни боғловчи довон вақтинча ёпилди

802 00:58 05.01.2020
« Орқага