Янгиликлар

Халқаро конференция иштирокчилари Ҳадис илми мактабида

432

 Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳри “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференциясига меҳмонлик қилди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур халқаро анжуманга 15 та мамлакатдан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этдилар.

 Халқаро конференция доирасида иштирокчилар Самарқанднинг диққатга сазовор тарихий обидалари ва замонавий иншоотларига саёҳат қилдилар. Конференция қатнашчилари 4 март куни Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, даставвал муҳаддислар султони Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилдилар. Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига ташриф буюрдилар.

 Мактабга ташриф буюрган исломшунос олимлар мактабнинг фахрий меҳмонлар китобига ўз дил истакларини ёзиб қолдирдилар. 

 Жумладан, Босния ва Герцеговина собиқ бош муфтийси Мустафо Черич ўз тилакларини қуйидагича ифодалади: 

 “Илм нур, Қуръон чироқ, суннат дастур, Самарқанд эса дунё илми учун буюк йўлдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фуқароларининг саодати йўлидаги раҳнамодир. Аллоҳ таоло яхши бир ишни ташкил этганлиги учун кўплаб ажр савобларни насиб қилсин. Мен Ўзбекистонда амалга оширилган ишларни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан алломалар диёрига ушбу илм масканини берган буюк Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин”.

 Мустафо Черич, Босния ва Герцеговина собиқ бош муфтийси.

 2020 йил 4 март, ҳижрий 1441 йил ражаб ойининг 8 куни".

  “Ҳадис илми ривожи йўлида мислсиз ўринга эга Имом Бухорийнинг юртини зиёрат қилишга мушарраф бўлдим. Аллоҳ таолодан Ўзбекистоннинг тинчлиги ва хотиржамлигини бардавом қилишини, ушбу олийгоҳ тўғри ва ишончли илмларни дунёга тарқатадиган марказ бўлишини сўраб қоламан”.

 Аҳмад Тамим - Украина бош имом-хатиби, муфтий".

  
 "Бугун зиёрат қилган ушбу ислом олий таълим муассасасининг ривожланиши ва юксак натижалар кўрсатишини, ҳадис илмлари учун олий минбар ва илм талаб қилувчилар учун булоқ, тадқиқотчилар учун эса хазина бўлишини Аллоҳ таоладан сўрайман. Ҳадис илми олийгоҳини ташкил этилишида бош бўлган барча мутасаддилар, унинг ўқитувчи ва талабаларини Аллоҳ таоло икки дунёда даражаларини баланд қилсин.

 Ал-Азҳар университети ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби Муҳаммад Назир Ийад.

 2020 йил 4 март, ҳижрий 1441 йил ражаб ойининг 8 куни”

О.Юсупов,

 Ҳадис илми мактаби ректори https://telegra.ph/Halқaro-konferenciya-ishtirokchilari-Ҳadis-ilmi-maktabida-03-06

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус яна 29 нафар фуқарода аниқланди

1819 13:24 29.03.2020

Буюк Британияда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг визаси узайтириладими? 

248 00:00 29.03.2020

Коронавирус тез кунда даф бўлади ёҳуд Аллоҳ таолонинг раҳмати яқин

3078 22:02 28.03.2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Бу касаллик қандай оқибатларга олиб келишини тушунишмаяпти

1481 19:30 28.03.2020

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 6 млрд доллардан ошди

573 18:30 28.03.2020

Элчихона ўзбекистонликларни чартер рейс масаласида сабр қилишга чақирди

354 15:30 28.03.2020
« Орқага