Исломофобия ва Ислом фактори ҳақида

19:00 14.08.2018 1396

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан.

Одамзоднинг онги улкан ёпишқоқ нарсага ўхшайди. Ҳар қандай маълумотни фильтрсиз қабул қилаверади. Диққат билан эътибор қаратган ҳолатингиздами ёки шунчаки эшитган ва кўзингиз тушган ҳолатдами бунинг фарқи йўқ. Бу маълумотлар онгда доимий сақланиб қол ади, ўчиб кетмайди. Фақат маълум бир сабабларга кўра вақтинча унутилади. Лекин онг остида доимий хотирада сақланиб тураверади. Бу унутилган маълумотлар бирон бир ташқи таъсир натижасида тўсатдан эсга келиши мумкин. Шунинг учун ҳам динимизда, ҳожатхонадаги одам, ўз ахлатига қарашидан қайтарилган. Мисол учун яхши бир таом тановул қилинаётган вақтда одамнинг эсига ҳалиги ёқимсиз манзара келиб, дил хиралик бўлмаслиги учун. Шу сабабли ҳам сиз қабул қилаётган ҳар қандай маълумот, у салбийми ёки ижобий, албатта сизга ўз таъсирини ўтказади. Қанчалик таъсир этиши эса, сизни шу маълумотни қандай қилиб қайта ишлашингизга ёки аксига боғлиқ. Афсуски жуда кам инсонлар қабул қилаётган маълумотларни қайта ишлайдилар, яъни тафаккур қилмайдилар.

Лекин шундай маълумотлар борки улар инсон ҳис-туйғуларига бевосита таъсир қилади. Ҳис-туйғу нима? Бу бизнинг эҳтиросларимиз. Эҳтирос нима? Эҳтирос – шайтон томонидан ишлатиладиган ва жинлар ўйнайдиган асбобидир. Ўзида кучли эҳтиросларни уйғотувчи энг кучли восита бу мусиқа ва қўшиқ. Исломда шунинг учун ҳам буларга маълум бир тақиқлар бор. Ҳаммамизга маълумки XX асрда медиа, телевидения соҳаси вужудга келди. Энди бу соҳа орқали одамлар онгини осонгина қайта форматлаш мумкин эди. Авваллари одамлар онгига таъсир ўтказиш учун қалин китоблар ёки жуда катта харажат ва кучлар талаб қилинар эди. Яна бу ҳаракатлар маълум бир ҳудуд аҳолисигагина таъсир қилиши мумкин эди. Лекин медианинг ривожланганидан сўнг, бемалол дунёнинг у чеккасидан бу чеккасига маълумотларни етказиш ва шу орқали одамлар онгига таъсир ўтказишлик мумкин бўлди. Бу борада Hollywood пешқадамлик қилди. Hollywood нафақат Америка халқига, балки бутун дунёдаги одамларга таъсир ўтказди. Одамлар онгида инқилоб бўлди. Стереотиплар ўзгарди, одамлар онгидаги тўсиқлар олиб ташланди. Мисол учун порнографик фильмлар орқали одамларнинг жинсий ҳаёти буткул бузиб юборилди. Бунинг қандай салбий оқибатларга олиб келганлиги ҳақида жуда кўп гапирилган ва ёзилган.

Аввал ҳам айтиб ўтганимдек маълум бир тизимни ағдариб, унинг ўрнига бошқа нарсани олиб келиниши учун доим биронта бир фобия ишга туширилади. Мана мисол учун насроний черковни ағдариш учун маълум фобиялардан фойдаланишган. Бу ишлар комплекс равишда бажарилган: Аввал дин тўлиқ марказлаштирилган яъни тўлиқ черков тизими ташкил қилинган. Коҳинлар табақаси (жреческий каста) шакллантирилган. Диний илм маълум бир тоифа одамларга очиқ бўлиб, оддий авом халқ учун ёпиқ бўлган. Натижада халқда илмлилар камайиб дин вакиллари динни хоҳлаганларича талқин қилишни бошлаганлар. Шу вақтда тарантелла фобиясини, “Шарсимон Ер назарияси”ни ишга туширишган, ўша вақтнинг ўзида Европа халқини даҳшатга туширган ва гўёкий Европа аҳолисининг 3/4ини қириб юборган вабони ўйлаб топишган. Албатта, у ерда бир неча айрим юқумли касалликлар бўлган, лекин бизга тасвирлаб беришган миқёсда эмас! Бу яна бир фобия эди! Ислом билан ҳам худди шундай қилишди аввал дин черков каби марказлашди ва бирин кетин террор, ваҳҳабизм, ақидапарастлар каби фобиялар ишга тушурилди. Бу фобиялар бугун дунё бўйлаб жуда кенг тарқалаган. Бу фобияларни умум қилиб “исломофобия” деб номласа ҳам бўлади.

Фобиялар инсон ҳис-туйғуларига бевосита тасир қилувчи энг кучли воситаларидан бири. Фобия, одамларда маълум бир соҳаларга нисбатан қўрқувни келтириб чиқаради. Кучли қўрқув эса, албатта инсон онгида шу нарсага нисбатан нафратни шакллантиради. Мана шу бугунги бизнинг жамиятдаги дин аҳкомлари устида бўлаётган резонанснинг кучайиши сабабидир. Фобиянинг осон ва кенг тарқалишига асосий сабаблардан бири эса, шу соҳани, яъни Ислом нима эканлигини билмасликдир.

Бундан ташқари айнан Hollywood террорни бутун дунёга ёйди. Аввалига оддий бандитлар кўринишида бўлса, кейинчалик мусулмон араб террористлари кўринишида жуда машҳур филмларни бутун дунёга тақдим қилди. Бундай жангари мазмундаги фильмлар энг кассабоп ва оммалашган бўлади. Томошабинлар аудиторияси ҳам жуда кенг бўлади. Табиийки бундай фильмларни томоша қиладиган одамлар онгида араблар, кейинчалик мусулмонлар террорист ва жангарилар тимсолини ҳосил қилади. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек одамнинг онги ҳамма нарсани филтрсиз қабул қилаверади. Мана шу исломофобиянинг бошланиши эди.

Ҳа, Ислом нима эканлигини билмаслик бугунги жамиятимиздаги барча келишмовчиликларнинг сабаби. Чунки инсон мусулмон бўлди дегани Исломни нима эканлигини англади дегани эмас. Агар Сийратга мурожаат қилсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга ишни аввал Ислом нима эканлигини ўргатишдан бошлаганлар. Нима учун бутларга эмас, ёлғиз Аллоҳга ибодат ва итоат қилиш кераклигини тушунтирганлар?! Тасаввур қилинг, юз йиллаб бутга сиғиниб юрган қавмга келиб, шунчаки бутларга ибодат қилманг Аллоҳга ибодат қилинг, дейилса ким ҳам эргашар эди? Шунинг учун ҳам Қуръондан нозил бўлган илк оятларда Аллоҳ одамзодни яратгани ва унга барча нарсаларни ўргатгани ҳақида бўлган. Шу тариқа одамлар Аллоҳни қайта танишган ва унга итоат қилишни бошлашган.

Лекин айнан мана шу “исломофобия” Ислом қайтишининг бошланғич фазаси бўлишга хизмат қилиб беради. Қандай дейсизми? “Овертон ойнаси” ёхуд “йўқ қилиш технологияси” ёдингиздами? Ҳозир “исломофобия” мана шу назариянинг олтинчи босқичи – давлат сиёсати даражасидаги масала босқичига етиб келди. Энди бу фобия кун тартиби даражасида ва муҳокама марказида бўлади. “Овертон ойнаси” ёхуд “йўқ қилиш технологияси” назариясига кўра ҳар қандай қабиҳ ғоя жуда кўп такрорланиши ва муҳокама қилиниши, шу ғоянинг одамлар онгига сингишига ва бу нарсага эътибор қилмасликка яъни одатий бир ҳолга айланишга олиб келади. Албатта бу технология ижобий ғоялар учун ҳам бир ҳил ишлайверади. Юқорида айтганимдек инсон онги ҳамма нарсани фильтрсиз қабул қилаверади. Ҳис-туйғуларимиз шунақа яратилган, доимий бир хиллик ва такрорланиш эҳтиросни ўлдиради.

Албатта бундай потенциал Ислом факторини душманлар вақтида пайқадилар. Шунинг учун ҳам уйғонаётган бу кучни ўз назоратларига олишга ҳаракат қилишмоқчи. Исроил атрофида бўлаётган ва Роҳинжа мусулмонлари билан бўлган воқеалар мана шунинг учундир. Ухлаб ётган Гулливер барибир уйғонади. Аммо мана шу Гулливер махсус арқонлар ёрдамида, митти одамчалар томонидан бошқарилиши ҳам мумкин.

Қадрли мусулмонлар ортиқча эҳтиросга берилмасдан атрофдаги воқеаларга юқоридан қарашни ўрганишимиз керак. Ҳозир ҳақ илмни олишимиз учун жуда кенг имкониятлар бор ва ҳозирча бу имконият тортиб олинмади. Фақатгина илм тўғри қарор қабул қилишни ўргатади. Эҳтирос нима эди? Эҳтирос – шайтон томонидан фойдаланиладиган ва жинлар ўйнайдиган асбобидир. Ҳар қандай нарсани яхшилик ёки ёмонлик учун ишлатиш мумкин. “Овертон ойнаси” ёхуд “йўқ қилиш технологияси”дан тўғри фойдаланишни ва ҳар қандай вазиятни ўзимизнинг фойдамизга ҳал қилишни ўрганишимиз керак...

Комилжон АБДУЛЛОҲ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!