Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Islamic Finance News: «Ўзбекистонда Ислом молияси энди бегона эмас»

2090

Ислом молияси соҳасидаги нуфузли Islamic Finance News нашрида Ўзбекистонда 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилдаги устувор йўналишлар бўйича "Энди хаёл эмас, энди бегона эмас" деб номланган мақола чоп этилди.  

Мақолада Ўзбекистонда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар курси танлангани, Президент Мирзиёев Ислом молияси бўйича айтган сўзлари келтирилади. Бу соҳада 2021 йилда амалий ишлар қисқа сарҳисоб қилинади. Хусусан, Ислом молияси учун қонуний асос яратиш учун ҳаракат бошлангани ва халқаро консультантлар жалб қилингани айтилади. Ундан ташқари Ислом молияси қимматли қоғозлари – сукук бўйича ҳуқуқий асосларни яратишга ҳаракат бошлангани тилга олинган.

2022 йилда қонунчилик ва таълим устувор йўналишга айланиши лозимлигига урғу берилади.

Хулосада Ўзбекистон ЯИМда кичик ва ўрта бизнес улуши 70-80% эканлиги ва ушбу сектор Ислом молияси ривожини таъминловчи асосий мижозлар базаси бўлиши таъкидланган.

Ўзбекистон Марказий Осиёда Ислом молияси бўйича катта салоҳиятга эга эканлиги ва бу салоҳиятни воқеликка айлантириш учун қуйидаги устувор йўналишлар келтирилган:

  • Сиёсий ирода ва хоҳиш
  • Соҳа ривожланиши учун ҳуқуқий асос ва тартибга солишни жорий қилиш
  • Анъанавий ва Ислом молия муассасалари учун учун "тенг ўйин қоидаларини" яратиш
  • Халқаро даражадаги Ислом банклари ва капитал бозори иштирокчиларини уларданинг инновация, технология, билим ва молиялаштириш салоҳияти билан жалб қилиш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш
  • Ислом молияси бўйича билим ва кўникмаларни аҳоли, тадбиркорлар ва молия муассасалари орасида шакллантириш.

2021 йилда амалга оширилган ишлар 2022 йилда Ўзбекистонда Ислом молияси бўйича катта имкониятлар – иқтисодий ривожланиш, халқ фаровонлигининг ошиши, турли аҳоли қатламларини қамраб олиш бўйича ишлар амалга оширилишига ва бу ишлар мамлакат раҳбарияти, ҳукумат, молия сектори ва халқ учун манфаатли бўлишига умид бағишлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1621 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1011 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

834 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2600 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2456 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1450 08:48 01.06.2023
« Орқага