Таҳлил

Ислоҳотлардан урушга қараб. Башар Асад тузуми – бу қандай тузум? (1-қисм)

3036

Норозилик сабабларини англаб етиш учун нафақат ҳокимиятнинг идора усули табиатини, балки унинг ривожланиш йўналишини ҳам ўрганиш муҳимдир. Давлат тузуми кўпроқ эркинлик томон қадам ташлай бошласа, у шунчалик осон зарарланадиган бўла бошлайди, лекин барибир мустабид тузумлигича қолаверади. Шунинг учун унга қарши ҳар қандай қаршиликни ортиқча савол туғдирмайдиган “халқ золим ҳукмдорга қарши” формуласига киритиш мумкин.

Кенжа ўғил отаси олдига келди, келмаслиги ҳам мумкин эди, лекин келмаса, қонхўр диктатор бўлиб етишмасди. Доктор Башар Асад катарактани ўрганган британияларда уни Сурия жаллоди деб аташ хаёлларида ҳам бўлмаган. Лекин 1994 йилда президент Хофиз Асаднинг тўнғич ўғли Басил ҳалокатга учрагач, ота кичик ўғлини уйга чақиради. Лондон билан видолашишга тўғри келди. Хофиз Асад 30 йиллик ҳукмронлигидан сўнг 2000 йилда вафот этди, фақат ўлими олдидангина вориси ким бўлишига аниқлик киритди – содиқ дўстларидан бирими ёки ўғли.

Башар Асад Англияда пайтидаёқ маҳаллий лондонлик қиз Асма Ахрас билан танишган эди. У JP Morgan ходими бўлиб, отаси кардиолог, онаси эса собиқ дипломат, иккови ҳам Суриянинг Хомс шаҳридан етишиб чиққан суннийлар оиласидан бўлган. 5 йилдан сўнг, 2000 йилда, Асма Дамашққа келиб, Башарга турмушга чиқди. Бундан Суриянинг ичидаги мухолиф одамларнинг аччиғи келди: Сурияга келишдан, турмушга чиқишдан аввал Асманинг бошқа эркаклар билан алоқаси бўлган, бу шармандалик – улар мамлакатни бошқаришга муносиб одамлар эмаслигининг яна бир исботи эди.

Дунёнинг қайсидир нуқтасида халқ нимадандир норози бўлса, бунда доимо маъно бўлиб келган – одамлар айнан нимадан норози.

Сурия уруши тўғрисида муҳокама кетса, бунда Суриядан ташқари ҳамма-ҳамма нарса тилга олинади: Америка ҳам, Россия, Туркия ва НАТО ҳам. Лекин бундай мубоҳасаларда Сурия эсга ҳам олинмайди. Сурия – бу мавҳум тушунча, унинг ички ҳаёти шунчаки пуч сўз – “режим” сўзи билан таърифланади.

Ҳар қандай диктатура ўзининг тез зарарланадиган мана шу нозик жойини яхши тушунади. Шунинг учун икки стандарт ўйинига арз-дод қилишни бошлайди. Агар демократияда муаммо юзага келса, ҳамма уни бартараф этишга тайёр. Бартараф ҳам қилишади. Лекин агарда авторитар тузумда муаммо пайдо бўлса – жавоб ҳар доим ўша-ўша: сабаби мустабид тузум. Мабодо режим Ғарб дунёси билан иттифоқдош бўлмаса ва ўзининг эски қадрдон авторитар ошнасининг кучларига таянса, унда иш янада ёмон деяверинг. Авторитар тузум демократия дунёсида қадрдонлардан бўлса, иллюзия (сохта тасаввур) вужудга келади, яъни диктатурани ёлғиз қўйишмайди, ҳар қандай вазиятдан олиб чиқиб кетишади (масалан, Саудия – тарж.). Модомики, иттифоқдош бўлмаса – кафолат йўқ. Билганини қилишади (масалан, Ироқ, Ливия, Сурия – тарж.).

Илиқлик ва эрта тушган совуқлик

Башар Асаднинг ҳукмронлигини метро эмблемаси бўлмиш “М” ҳарфига қиёсласа бўлади: икки марта кўтарилиш, икки марта тушиш. Иккита кўтарилиш – бу либераллашувнинг икки даври: бири – сиёсий, иккинчиси – иқтисодий. Пастга шўнғишнинг икки белгиси – қатағон даври ва дунё ОАВларида “brutal dictatorship” танбеҳи.

2000-2001 йилларда Башар Асад турли йўналишлардаги сиёсий маҳбусларни озодликка қўйиб юборди (коммунистлар, либераллар, исламистлар), хусусий газеталар, кабел телеканаллари ва FM-радиостанцияларига рухсат берди ва журналистларга, шунчаки фуқароларга тушунча бердики, эндиликда ватан тақдирини ўйлаган ҳолда раҳбариятни бемалол танқид қилса бўлади. Бу фурсатдан фойдаланиб қолмоқчи бўлган Сурия зиёлилари зўр иштиёқ билан муҳокамаларга берилиб кетишди. “Иҳвонлар” ўз манифестларини чиқариб юборишди. Ҳукмрон партия “Баас”дан бўлак барча ўз газеталарини чиқарди, сатирик журналлар чиқди – масалан, камчиликлар устидан кулувчи “Тимсоҳлар” сатирик газетаси.

Албатта, танқидлар Башар томон ёғилмаган, лекин умумий олиб қараганда бу юксалиш эди.

Махсус хизматларнинг маиший шилқимликларига озроқ бўлса-да барҳам берилди, улар ҳар куни суриялик мусулмонларни холи-жонига қўймасди: нега соқолда юрибсан, нега узук тақиб олгансан ва ҳ.к.

Гап Башар Асаднинг раҳмсиз эканлигида эмас. Ёш тахт ворисини золим ўтмишдошидан кўра либералроқ қилишга мажбур қиладиган умумий қоида мавжуд. Ёш ҳукмдор одатда ишни эски гвардия атрофида ишлашдан бошлайди – отасининг дўстлари ва сафдошлари. Ворис уларнинг ҳокимиятини чеклаш учун либерал бўлишига, ушбу доирадан мустақил бўлган тузилма ва механизмларни ишга туширишига тўғри келади.

Қартайган гвардия орқали халқ орзу-умидларига қулоқ тутиш керак, лекин халқ мустабид тузумдан кейин эркинлик ва ҳурриятни орзу қила бошлайди. Шунинг учун ҳам янги тахт вориси эски аппаратнинг куч-қудратини синдириш учун ҳукуматни танқид қилишга қўйиб беради. Масалан, Хрушчев Сталиндан кейин, кичик Алиев катта Алиевдан кейин бўлгани каби – кичик Асад ҳам шу зайлда иш олиб борди.

“Башар Асад ўзини ва президент-отасини танқид қилишга расман рухсат берди. У полиция ва давлат хавфсизлиги бундан фойдаланишини, кимни кўнгли тусаса, ўшани қийноққа солиши мумкинлигини яхши биларди. Ҳибсга олинганларга шундай гуноҳ юклатиларди: “Президентни ҳақорат қилдинг”. Шунинг учун Башар бу моддани бекор қилди – танқид қилаверсин, асосийси давлат тузумига қарши жиноят қилишмаса бўлди”, – буни менга 2010 йилда Дамашқдаги сурияликлар сўзлаб берганди.

Ўзига ворис тайёрлаётган ҳукмдор шуни тушуниши керакки, валиаҳддан халқ кўпроқ юмшоқлик ва мослашувчанликни кутади.

Журналист, филолог, собиқ дипломат Александр Баунов (2015 й.)

Давоми бор...

Мақола Ildiz каналида ўзбекчалаштирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Башар Асад Суриянинг шимолига қўшин жўнатяпти

850 10:30 15.10.2019

Башар Асад яна кимёвий қурол ишлатишда айбланди

523 10:45 27.09.2019

Ислоҳотлардан урушга қараб. Башар Асад тузуми – бу қандай тузум? (2-қисм)

1230 23:50 22.08.2019

Башар Асад рус тили орқали сурияликларни Ғарб маданиятидан узоқлаштирмоқчи

1019 06:00 22.08.2019

Сурияда қатллар ҳали ҳам давом этяпти

873 16:05 02.08.2019
« Орқага