Таҳлил

Ислом академиясининг янги йўналиши «туғилди-ю, шу он бўғилди»

6917

Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясининг ўтган йили ташкил этилган янги йўналиши “Ислом иқтисодиёти ва молияси“ туғилди-ю, шу он бўғилди. Йўналиш номи 2019-2020 ўқув йилида янги номга ўзгартирилди.

ДТМ томонидан тасдиқланган янги қабул квоталари рўйхатига янги йўналиш номи “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мусулмон мамлакатлари)”га алмаштирилди ва 20 нафар талаба (5 та давлат гранти, 15 та тўлов шартномаси асосида) қабул қилинди.

“Ислом иқтисодиёти ва молияси йўналиши” ўтган йили “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факултети таркибида биринчи бор ташкил қилинган ва аввал бундай йўналиш бўлмаган. Бу таълим йўналиши академияда аввалдан фаолият юритиб келаётган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналишининг тугатилиши натижасида ташкил этилган эди.

Йўналиш ўз номи билан Ислом иқтисодиёти ва молиясини ўргатишга ихтисослашган бўлиб, талабаларга араб тили, ислом иқтисодиёти, исломий банклар фаолияти каби фанлар чуқур ўқитила бошланган.

2018-2019 ўқув йилида “Ислом иқтисодиёти ва молияси” йўналишида талабалар учун 25 та (8 та давлат гранти, 17 та тўлов шартномаси асосида) ўрин ажратилган эди, ҳозирги кунда 35 нафар талаба (турли имтиёзлар ва супер контракт асосида кирган талабалар ҳисобига) ушбу йўналиш бўйича таҳсил олишмоқда.

“Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультети таркибида, шунингдек, “Халқаро муносабатлар”, “Туризм (зиёрат туризми)” йўналишлари ҳам 2018-2019 ўқув йилида янги очилган ва улар ҳозир ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Қусам Касбий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон халқаро Ислом академияси «Azon.uz»га раддия билдирди

3990 16:05 17.09.2019

Ҳамидуллоҳ Беруний: «Нохуш хабар юзасидан узр сўрайман, аммо...»

3466 10:20 20.07.2019

Ислом Академияси Facebook'да тарқатилган «нохуш хабар»га муносабат билдирди

3285 12:15 19.07.2019

Хорижлик абитуриентлар учун Халқаро Ислом акадeмиясига қабул бошланди

854 14:35 16.07.2019
« Орқага