Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом банкингини жорий этиш Ўзбекистонга 10 млрд доллар жалб этиш имконини беради

2608

Ислом банкингини жорий этилиши Ўзбекистонга ҳар йили қўшимча равишда 10 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб этиш имконини бериши мумкин. «Spot» хабарига кўра, бу ҳақда BankExpo-2019 доирасидаги анжуманда Ислом тараққиёт банки вакили Ҳусан Ҳасанов маълум қилган.

Яқин Шарқ мамлакатлари ва Ислом молия институтларидан инвестицияларни жалб этиш учун тегишли қонунчиликнинг йўқлиги тўсқинлик қилмоқда. Бизнинг ҳисобга кўра, агар Ислом банкинги жорий этиладиган бўлса, унда Ўзбекистонга ҳар йили қўшимча равишда 10 млрд АҚШ доллари хорижий инвестицияларни жалб этиш имконини бериши мумкин. Банк соҳаси ва хусусий секторни молиялаштиришга тайёр компаниялар бор», – деди Ҳусан Ҳасанов. Ислом тараққиёт банки вакилининг фикрига кўра, Ислом банкинги жорий этилиши аҳолининг маблағларини ҳам жалб этишга ёрдам беради.

“Ўз пулларини диний эътиқод қарашларидан келиб чиққан ҳолда банкка қўймай, уйда сақлайдиган одамлар бор. Ислом молия институтларининг пайдо бўлиши уларга пулларини Ислом банкига қўйиш ва ушбу маблағларни кўпайтириш имконини беради. Диний эътиқодига кўра кредит олмайдиган тадбиркорлар ҳам мавжуд, бу уларнинг компаниялари ривожланишига ҳалал беради. Агар Ўзбекистонда Ислом молия институтлари яратилса, бу уларнинг бизнеси ривожланишига, янги иш ўринларининг очилишига хизмат қилган бўлар эди”, – деб таъкидлади Ҳасанов.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шерикчилик (мушорака) асосида молиялаштиришда кафолат масаласи

593 07:30 29.04.2020

Россия банки исломий банкинг соҳасида 16 миллардлик келишувга эришди

1063 18:00 09.10.2019

Тошкентда ислом молияси бўйича тренинг ташкил этилади

1897 14:00 02.10.2019
« Орқага