Янгиликлар

Ислом билим юрти талаба қизларининг контракти тўлаб берилди

1147

Бугунги кунда "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. Шундай ишларда энг афзали талабаларнинг шартнома пулларини тўлаб берилишидир.

Жорий йилнинг 7 март куни Ҳадичаи Кубро ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юртида хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда билим юртининг 10 нафар талаб қизларига иккинчи ярим йиллик учун жами 27 050 000 (йигирма етти миллион эллик минг) сўм ўқув-шартнома пули тўлаб берилгани маълум қилинди. 

Шунингдек, ўқув юртининг 120 нафар талаба қизларига диний-маърифий китоблар ва аудио дисклар, аёллар кийими учун газлама ва иссиқ кийимлар хайрия сифатида топширилди. Хайрия тадбирида жами 16,7 миллион сўмлик моддий бойликлар тақдим қилинди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди саҳоватпеша инсонларни илм толибларини қўллаб-қувватлашга, уларнинг моддий қийинчиликларсиз талълим олишларида кўмак кўрсатишда фаолликка чақиради. Талабаларнинг таълимига кўмак кўрсатинг ва улкан савобга эришинг!

Манба: "Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусулмонлар идораси вакили: «Қора Малибу» сотилди

1720 16:19 26.05.2020

Вақф” хайрия жамоат фонди Сардоба туманида масжид қуради

255 15:30 15.05.2020

Боғини вақф қилиб, суюнган саҳобалар

655 07:00 30.03.2020

Исломда вақф тушунчаси ва тарихдаги вақф ташкилотлари ҳақида

520 13:40 28.02.2020

Мусанниф Адҳам: “ИИБга устимдан ёзилган шикоятни “Вақф” фонди ходими берган эди”

3076 14:40 24.01.2020

Дин кишилари ёки ишлари бу давлатга ўгай эмас-ку!

2659 05:23 18.05.2019
« Орқага