Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази қачон битишига аниқлик киритилди

1090

2017 йили президент Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуасида бўлиб, мазкур марказ қурилиш лойиҳаси билан танишганди. Марказ қурилишини миллиардер Алишер Усмоновга тегишли Россиянинг «USM Нoldings Limited» компанияси молиялаштирмоқда. Қурилиш ишлари 2019-2021 йилларда амалга оширилиши белгиланган.

Тошкентдаги Ислом маданият маркази қурилиш ишларини 2021 йилнинг охирги чорагигача тугатиш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 119 миллион долларга тенг. Бу ҳақда 2021-2023- йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида маълум қилинди

2019 йил 5 декабр куни янги қурилаётган марказ ҳудудида 150 кв.м. майдонида теплоизоляция (пенопласт) маҳсулотлари ёнгани ҳақида хабар берилган. Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғиндан янги қурилаётган бинога зарар етмаган.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваровнинг маълум қилишича, марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга ҳомийлик қилаётган тадбиркор Алишер Усмонов Ислом цивилизацияси марказига қиймати 8 миллион долларга тенг бўлган 4 минг 923 номдаги нодир китоблар коллекциясини туҳфа қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ойнинг ёрилгани исботлангач, мусулмон бўлдим...”

1019 16:30 01.03.2021

Имом Абу Ханифанинг суннатдан таълим беражак саховати

489 07:00 27.02.2021

Ҳадис илми: Икки қарама-қаши далил ўзаро зид келганда ҳанафийларнинг тутган йўллари

286 21:00 26.02.2021

“Аллоҳим, Абул Ҳайсамга раҳм қил...”

550 15:30 26.02.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (23-қисм)

39 14:28 26.02.2021

“Анфол” сурасининг оятлари гўзал тиловат қилинди 

338 14:20 26.02.2021
« Орқага