"Фарзанди аржумандим"

«Ислом дини учун энг фойдали фарзандлар тарбиялаб етиштириш бурчимиздир»

689

Ҳозирги кунда бутун Дунёга биз мусулмон аҳли энг яхши Уммат эканлигимизни исботловчи авлодга муҳтожмиз!
Бир муслима, келажакда ёки айни дамдаги Умматнинг онаси сифатида, опа-сингилларим, доимо ёдимизда бўлсин!

Ислом дини учун энг фойдали фарзандлар тарбиялаб етиштириш бурчимиздир.

Бу жуда ҳам муҳим, опаларим, сингилларим, тушунайлик! Мусулмон Дунёсига катта ҳисса қўшадиган инсоннинг онаси бўлишингиз керак!

Бошқа дин вакиллари, бошқа халқларга назар ташланг, қаранг, ривожланишга, бу Дунёда юксалишга қанчалик интиляптилар! Мусулмонларни қириб, йўқотиш, Динидан маҳрум қилиш учун ғайридинлар бунчалар ҳаракат қилаётган бир замонда, Бизнинг вақтни беҳуда сарфлаб, унча муҳим эмас нарсаларга диққатимизни, вақтимизни сарфлашга қандай ҳаққимиз бор?!

Сиз балки дерсиз, қандай турмуш, оила ҳақида ўйлай оламан, бу нарсаларга қандай ўз ҳиссамни қўша оламан, жуда ёшман-ку ахир? Фарқи йўқ ёшиз 20дами, 17дами, 14 ёки ҳатто 10 ёшлик сингилчам бўласизми! Бугундан ҳаракатимизни бошлашимиз керак! Қандай дейсизми? Бу жуда оддий!

– Ҳар сафар ейиш учун сизга тавсия қилинаётган нарса шубҳалироқ туюлса, шошманг, ўйланг! Шу томоғингиздан ўтиб, танангизга кираётган таом келажакдаги фарзандингиз ҳам сиз орзу қилгандек бўлмаслигига сабабчи бўлсачи?

– Номаҳрамлар билан ҳар хил вазиятлар бўлади, жуда ҳам эҳтиёткор бўлайлик!

– Ота-онангизни етарлича яхши муносабатда бўлмаган пайтингизни эслайлик, бу нафақат келажакдаги оилангизга, балки Охиратингизга жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин!

Булар биринчи навбатда ўзим учун эслатмалар... Бу эслатмаларга ҳаммадан кўра ўзим кўпроқ муҳтожман.

Ҳа, Умматга энг кўп фойдаси тегадиган фарзандларнинг онаси бўлиш энг муҳим ва энг асосий орзуим...
Лекин мен ҳам кўп хато қиламан...
Аллоҳим, мени ўзинг ислоҳ қилгин!

Сенга чиндан ҳар сония итоат қилувчи бандаларингдан қил ва биз орзу қилганимиздан зиёди билан сийлагин, Амийн!

Фаатима Мўминжонова

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага