Ислом динининг моҳияти

18:30 12.01.2019 682

Тасаввур қилинг, сафарга отландингиз, олдингиздан иккита йўл чиқди: биринчиси юриш қийин бўлган ва баландлик сари чўзилган йўл, иккинчиси текисликдаги юриш осон бўлган йўл.

Биринчи йўл бошида осилган лавҳада: “Бу йўлнинг бошланиши машаққатли ва қийин кечади, лекин охири роҳатдир”, деб ёзилган. Иккинчи йўлнинг бошида ҳам бир лавҳа бўлиб, унда: “Бу йўлнинг бошланиши чиройли ва роҳатбахш бўлса-да, унинг охири хатар ва ҳалокатлидир”, деб ёзилган. Сиз бундай вазиятда қайси йўлни танлаган бўлардингиз?

Шубҳа йўқки, нафс осонликка интилиб, қийинчиликдан қочади, роҳатни истайди ва азобдан қутулишни хоҳлайди, эркинликни севади ва тақиқларни ёқтирмайди. Аллоҳ яратган инсоний фитрати шу. Лекин инсонда нафсга қаршилик кўрсата оладиган яна бир куч мавжуд, бу – ақл. Ақл олдимизда турган оқибати аламли азоб билан тугайдиган ўткинчи лаззатлар билан боқий роҳат ва лаззатга олиб борувчи машаққатни торози палласига қўяди ва адолатли қарор чиқаради. Агар инсон ўзини нафс ихтиёрига топширса, унга бўйсунса, иккинчи йўлни танлайди. Агар ақли тақозо қилган ишларни афзал деб билса, биринчи йўлдан юради.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!