Таҳлил

Ислом динининг туркий халқлар ошхонасига таъсири

1175

Туркий халқларнинг ошхонасига Хитой, Эрон, Европа ва араб халқлари анъаналари таъсир кўрсатган. Аммо исломнинг таъсири ҳар доим ҳал қилувчи бўлиб келган.

Жўғрофий шароит ва иқлим билан бир қаторда халқларнинг маданияти ва дини ҳам миллий ошхонанинг шаклланишига таъсир қилади. Хитой манбаларида туркий халқларнинг аждодлари – ҳунлар таомларда асосан от ва қўй гўштини ишлатгани қайд этилган. Машҳур ўрта аср сайёҳи Марко Полонинг ёзиишича, турк  жангчилар ўзлари билан озиқ-овқат ғамлаб олишмаган, балки уларнинг ҳар бирига 18 отдан иборат уюрлар ҳамроҳлик қилган. Улар отнининг венасидан чорак қонини олиб, сутга аралаштириб ичишган. Бундан ташқари, лахтага айланган қонни қовуришган. Шунингдек, сут ва ундан тайёрланган маҳсулотлар – ёғ, қатиқ ва бошқалар туркий халқларнинг ошхонасида кенг фойдаланилган. Тарихдан маълумки, қипчоклар саройга келган рус элчиларни қимиз билан меҳмон қилишган. Қимиздан диний маросимларда ҳам фойдаланилган.

Туркий халқлар қадимдан деҳқончилик билан шуғулланишган. Улар буғдой, жавдар, гуруч, арпа, дуккакли ўсимликлар ва турли хил меваларни етиштирган. Шунингдек, узум шинниси, сирка, шароб тайёрлаган.

Х асрларда туркий халқлар ошхоналари исломнинг ёйилиши таъсирида ўзгара бошлади. Шариат бўйича маҳсулотларнинг баъзилари жоиз эмас деб эълон қилинди. Масалан, чўчқа гўшти, шунингдек, эшак, қурбақа, тулки, маймун каби ҳайвонларнинг гўшти таомномадан чиқарилди, ўрнига эса ҳалол бўлганлари қўшилди.

Мусулмон уламолари ўртасида от гўшти ейишнинг жоизлиги масаласи турган. Баъзилар бунга рухсат берилган деса, бошқалари тақиқланган дея ўз далилларини келтирган. Шунга кўра турли туркий халқлар бу масалада ўзларининг фатво ҳайъати жавобига кўра иш тутишган. Масалан, от гўшти араб, турклар ошхонасида ишлатилмайди. Татарлар ёки марказий осиёликлар орасида бу гўшт миллий ошхонанинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Мусулмонларга спиртли ичимликлар ҳам тақиқланган. Бу борада қимиздан фойдаланишга рухсат бериш масаласи мунозарали бўлиб чиқди. Шунинг учун у баъзи туркий халқларнинг ошхонасидан ғойиб бўлди. Баъзилар халқларда янги қимизни ичишга рухсат берилган, 3 кундан кейин, яъни бижғигач мумкин эмаслиги ҳақидаги фатво маъқул кўрилган. Аммо алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар, чой ва қаҳва барчага манзур бўлиб келмоқда.

Манба: “Исламосфера”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туфайл нима туфайли мусулмон бўлди?

107 13:40 28.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  (давоми)

355 23:00 27.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  (давоми)

317 22:30 27.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  

840 22:00 27.01.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

579 19:00 27.01.2020

Анонс: Шайх Рамазон Бутийнинг «Исломда жиҳод» китоби сайтимизда!

623 18:24 27.01.2020
« Орқага