Янгиликлар

Ислом дунёси хавотирда: Рамазонгача пандемия тугайдими?

2023

Янги ой чиқишига боғлиқ бўлган Рамазон ойининг бошланиши 2020 йил 23 апрел куни кутилмоқда. Рўза пайтида мусулмонлар маънавий покланишга эътибор беришади. Жамоат намозлари, ифторликларда кўплаб одам бир жойда тўпланади. Дунё мамлакатларида оммавий йиғилишларни коронавирус тарқалишини секинлаштириш учун тақиқлашга уринаётган бир пайтда, кўплаб мусулмонлар бу йил Рамазон талабларига қандай риоя қилишлари ҳақида ташвишланмоқдалар.

"Рамазон ойида ҳар куни масжидга бораман ва бирорта намозни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан", деб ёзади Тwиттер ижтимоий тармоғидан фойдаланувчиларидан бири. "Афсуски, ушбу Рамазонда ҳам карантинда бўламиз шекилли." Аллоҳ бизга бу йил Рамазон ойини одатий ҳолда ўтказишни насиб этсин ва ушбу пандемияга чек қўйсин.”

Баъзи диний етакчилар аллақачон одамларни коронавирус тарқалишини секинлаштириш учун янги қоидалага риоя қилишга ва муқаддас ой бошланишидан олдин карантинни бекор қилиш учун ҳамма нарсани қилишга даъват қилмоқдалар. Аммо ҳар куни пандемияга қарши янада қизғин кураш олиб борилаётган мусулмон мамлакатларида рўй бераётган воқеаларнинг ривожи унчалик яхши эмас.

Масалан, Саудия Арабистони бир кун олдин, 23 март куни кеч соат 7 дан эрталаб 6 гача 21 кунлик комендантлик соати жорий этди. Сешанба ҳолатига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатга ва ундан камида икки ҳафта давомида парвозларни тўхтатиб қўйди. Иордания комендантлик соати жорий қилиниши учун армия бўлинмаларини жойлаштирди.

Ислом оламидаги бошқа давлатларда ҳам Рамазон ойининг бошланишига қадар оммавий йиғилишларни чеклаш чоралари кўриладими? Деган савол очиқлигича қолмоқда деб хулоса қилади “Ал-Арабия” канали.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳазрати Умарга қарши ҳукм чиқарган қози

1680 08:00 28.03.2020

Оиладаги меъёр ва мувозанат

363 07:30 28.03.2020

Энг баракали никоҳ қайсилигини биласизми?

1537 23:00 26.03.2020

Маъруф Кархий – насронийликдан Исломга ўтган авлиё

1160 07:00 24.03.2020

Ёмғирнинг сирлари

776 22:30 23.03.2020
« Орқага