Аҳли ирфон

Ислом ечимдир!

1208

Ислом ечимдир! Лекин шаклий ислом ва юзаки диндорлик эмас. Балки ҳақиқати ва жавҳари амалда бўлган ислом ечимдир. У илм, амал ва гўзал хулқлар исломидир. Озодлик, демократия ва ижтимоий адолат исломидир. Фикр ва иш исломидир.

Қурайш жоҳилияти Қора тошни ким кўтариб жойига қўйиши ҳақида тортишиб, жанжалли ва қирпичоқ бўлаёзганларида олдиларидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Шунда улар: "Соқолли Муҳаммад келди", демадилар. Балки "Амин, яъни омонатдор Муҳаммад келди", дейишди. (Чунки бу ерда мавзунинг асоси ва бошқалардан ортиқ кўрилиш сабаби - омонатдорлик эди).

Тўғри пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳар жабҳада эргашишимиз керак. Лекин фақат кўринишларининг ўзидагина тақлид қилишимиз мақсад учун етарли бўлмайди. Омонатдорликларида, гўзал хулқларида, зийраклик, шижоат, олийжаноблик, ҳалимлик, меҳрибонлик, сабр, бардош ва иймонда у зотга тақлид қилиш... Масаланинг руҳи айнан шу ердадир.

Доктор Мустафо МАҲМУД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳикмат аҳли роҳатда

489 09:00 15.01.2020

Бир миллатни йўқ қилиш учун...

3102 19:30 13.01.2020

«Анъанавий жума хутбаси ҳозирги замонда анчайин кераксиз нарсага айланди»

2043 12:40 25.09.2019

«Йўқ» калимаси ҳаммага нисбатан ишлатилмоқда...

1144 12:46 18.09.2019

Охиратни ёдга олганлар Роббиси томон қочади...

658 22:05 21.08.2019
« Орқага