Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ислом илму фанга зид эмас

651

Фан – бугунги кунда бу сўз қулоғимизга тез-тез чалина бошланди, ҳатто унга умуман алоқаси бўлмаган одамлар томонидан ҳам…

Хўш, фан аслида нима?

Қадим замонлардан одамлар табиатни ўрганиб унда тирик қолиш санъатини шакллантирганлар, чунки, олдин ҳаёт ҳозиргидек эмасди. Биз ибтидоий деб атайдиганлар одамлар яшаш учун курашда ғолиб бўлиш мақсадида билимларни шакллантирдилар ва бу нарсалар ҳозирда «илм-фан» деб атала бошланди.

Демак-ки, дастлабки тирик қолиш учун зарур бўлган нарса бугун ўзликни англаш ва тарихимиз, келиб чиқишимиз, пайдо бўлишимиз, атрофимиздаги оламни тузулишини ўрганишни вазифа қилиб олди. Фан буни ажойиб тарзда уддаламоқда ва янада янги марраларни забт этмоқда. Аммо афсуски, бугун фанни рад этиш ва унга ортиқча юклама юклаш ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.

Фанни рад этишга тўхталиб ўтсак

Умуман фан ўзи ишониш ёки ишонмасликни талаб қилмайди.

Фан билан унга ишониш ёки ишонмасдан шуғулланиш мумкин, аммо, берилган далилларни адекват қабул қила олиш муҳим масалага айланади.

Албатта фанда далил масаласига жуда қаттиқ қаралади ва жуда кўплаб чиғириқдан ўтгандан кейингина далил сифатида тан олинади.

Фанда бирон янги нарса аниқланса уни тушунтириш учун назариялар ишлаб чиқилади ва шу назариялар исботи изланади

(масалан: эволюцион назария).

Назарияни қувватловчи баъзи далиллар топилса назария; исботловчи далиллар бўлмаса гипотеза ҳолида қолиши мумкин. Аммо, назария бу ҳодиса ва ҳолатни ўрганиш учун метод эканини унутмаслик керак.

Баъзи одамлар назарияни эътиқодий нуқтаи назарга ёки бошқа ўзининг шахсий ишончига мос келмагани сабаб уни ўрганишдан бош тортади ва бошқаларга ҳам буни ўрганмасликни маслаҳат беради. 

Аммо бу хато. Сабаб фан бу эътиқод эмас ва диний даражани даво қилмайди. Фан диний тушунчаларни рад этишга хизмат қилмайди. Буни тушуниш ва шу орқали фанни эркин равишда ўрганиш мумкин, ва бу ҳеч қандай қарама қаршиликларни келтириб чиқармайди.

Фанга сиғиниб қолиш ҳолати мавжудми?

Албатта мавжуд баъзи олимлар фанни шу қадар чуқур ардоқлаганликлари сабаблими фанга юкламани ошириб юборишади. Биз бунақа олимларни кўп санашимиз мумкин. Хусусан, Худони, динларни  ва бошқа эътиқодий тушунчаларни рад этишга уриниш, ва бу тушунчаларни мутлақо ўрганиш объекти бошқа бўлган фанлардан фойдаланиш орқали қилишга уринишади. Масалан биология ёки физика каби фанлар.

Аммо бу ҳам нотўғри. Фанни қанчалик нотўғри томонга судрай бошласак, ундан хато йўлда фойдаланишга олиб боради ва биз мақсаддан чалғиймиз.

Хўш, дин ва фанни дунёни яралиши борасидаги қарашлари мос келмаса нима қиламиз? Жавоби оддий. 

1) Фан ва дин бу бир бирига қарама-қарши эмас, балки, бир танганинг икки томонидир. 

Маълум бир фанни мутлақ ҳақиқатга айлантириш хато бўлади. Чунки, барча фан дунёни қайсидир томондан ўрганади. Дин ҳам бу борада фанлар билан параллер йўлдадир.

2) Фанда баъзи далиллари мавжуд бўлган назариялар ҳам вақт ўтиб ўзгаришга учраш эҳтимоли йўқ эмас ва фанда гигант бўлган жуда кўп назариялар ҳам ҳозирда кучли муаммоларга эга эканлигини билиш қийин эмас.

Демакки, келиб чиқаётган қарама-қаршиликлар тарафкаш шахслар томонидан нотўғри тушунтиришлар сабабидан келиб чиқмоқда.

Агарки, қарама-қаршиликлар мавжуд деб ҳисобласак, бу бизнинг ўта субъектив қарашларимизга боғлиқдир.

Ва унутмайликки, фан – бирор эътиқодий қарашларни рад этишни ёки исботлашни мақсад қилмаган ва бунга мажбур ҳам эмас. Фан бу Яратувчини эмас, балки, яратиқларни ўрганувчи оламдир.

Манба Muslim Mind

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

711 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

331 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

501 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

916 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

670 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1462 17:20 02.02.2023
« Орқага