Фоизли мажбуриятлар ёки фоиз келтирувчи активларга (масалан, пул маблағлари, омонат ёки кредит) эга бўлганлар билан (хоҳ улар жисмоний шахслар бўлсин, хоҳ корхона) савдо-сотиқ қилишга рухсат берилади. Бунинг далили Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромлар судхўрлик билан шуғулланувчи яҳудийлар билан савдо-сотиқ қилганликларидир (айнан савдо сотиқ, рибо билан боғлиқ бирор бир амалиёт эмас!). Асосийси, савдо моли ва битим тури шариатда тақиқланмаган, савдога ёлғон аралашмаган бўлиши керак.
Бизнесга сармоя киритиш масаласига келсак, сармоядор корхона фаолияти, маҳсулотлари ва молиялаштириш манбалари шариатга зид бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак. Чунки сармоядор корхонинг эгаси (ёки эгаларидан бири) сифатида ўз корхонаси / бизнеси учун жавобгардир.
Шу сабабли, ислом ҳуқушунослигида, пул маблағлари, фоизли маҳсулотларнинг, ҳамда жалб қилинган фоизли қарзларнинг умумий мол-мулкдаги улушига нисбатан турли чекловлар ўрнатилади ва албатта бу чекловлар доирасида фаолият олиб бормайдиган бизнесга сармоя киритиш мумкин эмас.
Шундай қилиб, тўғри жавоб "жоиз / жоиз эмас" эмас бўлади.
Islommoliyasi.uz сайтидан олинди