Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом молияси — мамлакат иқтисодига фойда

991

Ўзбекистонда ўтган Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуманида дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган экспертлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Кўтарилган муҳим мавзулардан бири — эътиқоди ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар аҳолининг барча қатламларига молиявий хизматларни кўрсатиш бўлди. 

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Яқин Шарқ ва Шимолий Aфрика бўйича раҳбари Aбдулҳаким Элваер инклюзив молия ва Ислом молияси бўйича қуйидаги фикрларни билдирди.

 

Инклюзив молия – жамиятнинг барча қатламларидаги одамларни ривожланишга хизмат қилиш учун молия тизимига жалб қилиш деганидир. Унинг аҳамияти шундаки, агар фуқароларнинг катта қисми молиявий тизимдан четда бўлсалар, фойдалана олмасалар, иқтисодий барқарор мамлакат қуриб бўлмайди. Одамлар молия тизимида қанчалик кўп иштирок этсалар, мамлакат иқтисодиёти ривожига шунча кўп ҳисса қўшадилар. Шу сабабли, яхши молиявий тизимни қуриш, хилма-хилликка эришиш, айниқса молия соҳасида имкониятлари чегараланган қатлам – қишлоқ аҳолиси, шунингдек, аёллар ва ёшлар ўртасида молиявий хизматларни жорий қилиш муҳим. Молия манбаларидан узоқлиги сабаб улар ўз бизнесини ташкил қила олмайдилар, ёки бизнесини кенгайтириб, ривожлана олмайдилар. Шунинг учун молия тизими кенг қамровли бўлиши лозим. Буни эса фақат инклюзив молия орқали амалга ошириш мумкин. Улар мамлакат молиявий тизимида иштирок этсаларгина, мамлакат умумий иқтисодиётининг бир қисмига айланадилар. Бундан давлат ҳам, фуқаролар ҳам ютади. Бу эса жуда муҳим. 

Ҳозир кунда бу соҳанинг ривожланишини бутун дунёда кўрмоқдамиз. Мен ташкилотимда Яқин Шарқ ва Шимолий Aфрика, хусусан Марказий Осия минтақасига ҳам масъулман. Биламизки, одамларнинг эътиқоди, маданий келиб чиқиши ва тарихий илдизлари уларнинг хатти-ҳаракатларини белгилайди. Шу сабабли, одамларга анъанавий молия билан бир қаторда ислом молияси бўйича ҳам танлов имконияти берилса, молия тизими билан кенг аҳолини қамраб олиш мумкин бўлади. Ҳамма ўз танловидан келиб чиқиб, ўзига маъқул келган хизматдан фойдаланаверади. Муҳими, сиз аҳолининг ҳеч қайси қатламини бу жараёндан четда қолдирмайсиз, бунга ҳамма жалб қилинади. Тизим қанча инклюзив, кенг қамровли бўлса, унда шунча кўп одам иштирок этади ва мамлакат иқтисодини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Судхўрликнинг иқтисодий зарарларига чизгилар

883 21:05 18.11.2021

Россия ва Туркияда ислом молияси асосидаги Tayyab финтех хизмати йўлга қўйилади

495 08:05 06.11.2021

Англия: мусулмонлар таълим учун ҳалол кредитни талаб қилмоқда

858 16:05 17.10.2021

Тошкент молия институтида ислом молияси бўйича мастер-класс ўтказилди

567 08:00 06.10.2021

Қадимги даврларда ҳам рибо бўлганми?

592 21:16 03.10.2021

Ислом молияси асослари ва ҳалол савдо фаолияти бўйича семинар бўлиб ўтди

658 13:35 13.09.2021
« Орқага