Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

Ислом молияси Ўзбекистонга нима учун керак?

1655

Ислом молияси ҳақида эшитганмисиз? Қандай қилиб ҳалол йўл билан уй-жой сотиб олиш мумкин? Ижарага автомобил олишда қандай қоидалар бор? Ўзбекистонга ислом молияси орқали қанча инвестиция кириб келади? Закот ва вақф орқали жамиятда қандай муаммолар ҳал қилинади? Ислом молияси бўйича етакчи мутахассислар билан танишмоқчимисиз? Унда бу кўрсатув айнан сиз учун!

Ислом молияси дунёнинг жуда кўп мамлакатларида юқори суръатларда ривожланиб бораётган соҳалардан биридир. Бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида фаолият олиб бораётган 1500 дан ортиқ Ислом молияси муассасаларининг активлари 2,5 триллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ислом молиясини Ўзбекистонда татбиқ қилиниши кўплаб мафаатлар келтириши мумкин, хусусан:
•  Аҳоли ва тадбиркорлар муайян қисмининг сармоя жалб қилишга имконияти
•  Мамлакатга инвестициялар жалб қилиниши (FDI, Сукук, Ислом сармоя фондлари, ички инвестициялар)
•  Банк соҳасида рақобатбардошликнинг ривожланиши
•  Молия ва капитал бозорининг ривожланиши
•  Аҳолининг бўш пул маблағларини банк-молия секторига жалб қилиниши
•  Суғурта бозорининг ривожланиши
•  «Ҳалол» бозори ва зиёрат туризми ривожланиши.

Ушбу мавзулар билан AzonTV ва «Ислом молияси» лойиҳалари ҳамкорлигидаги шу номдаги кўрсатувда танишишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага