Илм

Ислом молиясида жарима (пеня) борми?

1019

Пеня (кейинги ўринларда жарима) масаласининг жуда кўп бахс-мунозараларга сабаб бўладиган муҳим масалалардан бири. Шуни инобатга олиб, Ислом молияси соҳасида энг обрўли ташкилотлардан бўлган Kuwait Finance House Фатво қўмитасининг (а) қарз мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган тўловларни кечиктирганлик учун жарима ҳисоблаш (яъни ислом молиясига алоқадор шартномалардан келиб чиқувчи тўловларни ўз вақтидан кечиктириш) ва (б) қарзга оид бўлмаган шартномавий келишувларни бажармаганлик учун жарима ва пен

Ҳар қандай тўланмаган қарз сабабли жарима ҳисоблаш рибо ҳисобланади ва ислом ҳуқуқшунослиги қоидаларига зиддир. Аммо Ислом молияси муассасалари (ИММ) амалиётлари кўламини инобатга олиб, ўз вақтида тўловларни амалга оширмаётган жисмоний ва юридик шахслардан жарима ундирмаслик катта миқдорда тўловлар қилинмаслигига ёки ҳеч бўлмаганда тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли атайлаб тўловларни кечиктириш туфайли пайдо бўладиган каттароқ зарарнинг олдини олиш мақсадида Қўмита жарима ундиришга рухсат беради.

Пеня ҳисоблаш масаласига оид ўндан ортиқ фатволарини ўрганиб чиқдик.

Фатволардан чиқарилган хулосалар қуйидагича:ИММ томонидан тўланмаган қарзлар ҳисобидан ундирилган жарималар фақат хайрия мақсадларида сарф қилиниши керак ва ИММ даромадлари таркибига киритилиши мумкин эмас. Шунингдек, ИММ жаримадан тушган маблағларни молиявий, инвестициявий ёки бошқа мақсадларда ишлатиши тақиқланади.

Шу билан бирга, ИММ жарима ҳисобидан олинган маблағларни муддати ўтган қарздорликни ундириш учун қилинган бевосита харажатларни (масалан судга/адвокатларга мурожат қилинган бўлса ва шу жараёнда қандайдир харажатлар қилинса ёки гаровни ундириш билан боғлиқ харажатлар) қоплаш учун ишлатишга ҳақли. Аммо ушбу харажатлар қўлдан бой берилган манфаатни (яъни олинмай қолган фойдани) ўзлаштиришни ўз ичига олиши қатъиян тақиқланади.

Лекин мижоз тўловни иқтисодий-молиявий ҳолати ёмонлашгани учун, яъни объектив сабабларга кўра ўз вақтида амалга оширилмаганлигини исботлаб берса, ИММнинг бундай мижозга нисбатан жарима қўллаши мумкин эмас.

Бундан ташқари, жарима ҳисоблашдан кўра мижозларни тартибга соладиган бошқа самарали (масалан, гаровни ундириш, атайлаб тўламаган қарздорни судга бериш, “қора рўйхатга” киргазиш каби) усуллар бўлса, ИММ (ёки бошқа ҳақдор/қарз берувчи/молиялаштирувчи) ана шу усулдан фойдаланишлари зарур.

Юқоридаги келтирилган шартлар қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган жарималарга тегишли. Уларнинг тақиқланиши рибонинг тақиқланиши билан чамбарчас боғлиқ. Бироқ, ислом ҳуқуқшунослиги молиявий бўлмаган (яъни қарз мажбуриятларига оид бўлмаган) келишувларни бажармаганлик учун жарима белгилаш, ҳисоблаш ва ундиришга рухсат беради.

Масалан, келишув доирасида зиммасига юклатилган шартларини бажармаганлиги учун пудратчи, мол етказиб берувчи, ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи, ижро этувчиларга нисбатан келишилган сифатни таъминлаб бермаганлик, маҳсулот тавсифига мос келмаслик, (хизмат кўрсатиш, қурилишни якунлаш, мол етказиб бериш ва ҳоказоларни) келишилган муддатда бажармаганлик ва шу каби муҳим шартларга риоя этмаганлик учун жарима қўллашга рухсат этилади. Ушбу жарималар буюртмачининг кўрган бевосита зарари ёки моддий зиёнини қоплаши зарур.

Жарима ҳажми, буюртмачи кўрган зарарларни (айнан ёки шунга яқин) қоплайдиган, ҳақиқатга яқин даражада бўлиши керак.

Етган зарарга мос бўлмаган ўта катта миқдорда жарима ундиришни талаб қилиш зулм ҳисобланади ва “Зарар бартараф қилиниши керак” деган фиқҳий қоидага зид бўлади. Агар жарима ундирган томон жарима ҳаддан ортиқ миқдорда ундирилганлигини тан олса, унда ўртадаги фарқ жарима тўлаган томонга қайтарилиши керак.

Агар олинган мажбуриятлар шартномани ижро этувчи тарафга боғлиқ бўлмаган вазият туфайли амалга оширилмаган бўлса ёки юзага келган вазиятда жарима ундирувчи тараф моддий зарар кўрмаганлиги исботланса, жарима бекор қилиниши зарур.

Манба: "Ислом молияси" телеграм канали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон бозорида исломий облигациялар пайдо бўлади

772 15:18 08.10.2019
« Орқага