Янгиликлар

Ислом молиясининг Омондаги муваффаққияти

485

2012 йил Омонда ислом молияси тамойиллари татбиқ этилди, ўша пайтгача ислом молияси тизими бу мамлакатда деярли бўлмаган. Ўтган давр мобайнида ислом молияси активлари ҳажми 12,6 млрд. АҚШ долларига, мамлакатнинг банк секторидаги улуши 0% дан 13,68% га етди (бу кўрсаткич ислом молияси анча аввал ривожланишни бошлаган Қатар ёки Баҳрайндан юқори). Бугунги кунда Омонда 2 та ислом банки, 6 та ислом молияси дарчалари, 3 та ислом молияси жамғармаси, 2 та такафул (ислом суғуртаси) компанияси фаолият юритмоқда. Мамлакатнинг қимматбаҳо қоғозлар бозорида давлат томонидан чиқарилган (яъни суверен) сукук ҳам, корхоналар томонидан мустақил равишда чиқарилган сукук ҳам бор.

Масқат Қимматли Қоғозлар Бозори хозирча 30 та корхонадан иборат «Шариат индекси»ни ҳам эълон қилди. Бугунги кунда, Омон ислом молияси бозори, кўлами жиҳатдан дунёда 15 ўринда турувчи мамлакатдир.

Шундай қилиб, арзимаган 6-7 йил ичида Омон Султонлиги ислом молияси тизими умуман татбиқ этилмаган давлатдан ушбу тизим яхши ривожланган мамлакатга айланди.

Ислом молияси сайтидан олинди
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қўшничилик ҳақлари (2-қисм)

122 20:30 08.04.2020

Ислом умматининг 100 буюк шахси: "Ироқ шeри" – Ал-Мусанна ибн Ҳориса аш-Шайбоний

315 20:00 08.04.2020

Оламларнинг парвардигори ҳақида гумонингиз борми?

1409 06:30 08.04.2020

Ислом умматининг 100 буюк шахси: "Ироқ шeри" – Ал-Мусанна ибн Ҳориса аш-Шайбоний 

623 20:30 07.04.2020

Қўшничилик ҳақлари

366 12:30 07.04.2020

Раҳмат сенга коронавирус

1779 22:58 06.04.2020
« Орқага