Ислом

Ислом муруввати ҳақида ғарб уламоларининг гувоҳлиги

666

Кўпгина христиан хабарномаларида Ислом муруввати ҳақида гувоҳликлар келган, жумладан, 647 − 657-ҳижрий йилларда патриархлик қилган Ишуяба номли арбоб қуйидагича ёзган:
«Парвардигор оламга ҳокимлик қилишлик имконини берган араблар, бизлар билан ўзингиз билгандек муомала қилар эдилар. Албатта, улар христианлик душмани эмаслар, балки миллатимизни мақтайдилар, роҳиб ва авлиёларимизни эҳтиром қиладилар, каниса ва монастирларимизга ёрдам қўлини чўзадилар».

Антокия патриархи улуғ Михаил, арабларнинг бизнинг диёримизга келиши Аллоҳнинг иноятидир, деган маънодаги сўзларни айтиб, Геракл кўрсатган зулм ва қувғинликларни айтиб ўтгандан сўнг қуйидагиларни ёзган:
«Шу сабабдан қувватли интиқом худосики, давлатни кимга хоҳласа шунга беради, пастларни юқорига кўтаради, мана шу римликларнинг шаррини уларни қувват ишлатиб каниса ва монастирларимизни талаб, бизга шафқатсиз равишда азоблар берганини кўриб,  бизни Рим чангалидан халос қилиш учун жанубий диёрлардан Исмоилнинг фарзандларини юборди. Шаҳар араблар қўлига ўтгандан сўнг улар ҳар бир тоифага ўз канисасини қайтариб бердилар (ўша вақтда биздан Хилес ва Ҳаррон канисалари тортиб олинган эди). Шу билан бирга, римликларнинг зулми, озори, бизга қарши ҳиқду ҳасадидан қутилиб, ўзимизни тинчликда кўриш ҳазил гап эмас».

Жаноб Томс Орланд ўзининг «Исломга даъват» номли китобида шундай дейди:
«Ҳозиргина мусулмонларнинг масиҳийларга нисбатан 1 ҳижрий асрда кўрсатган мурувватлари ҳақидаги мисолларимиз кейинги авлодларда ҳам давом этди. Биз айтишимиз мумкинки, Исломни қабул қилган масиҳий қабилалар бу ишни ўз ихтиёрлари билан қилганлар. Ҳозирги кунда мусулмон жамоалари орасида яшаб келаётган масиҳийлар ана шу мурувватнинг ёрқин далилидур».

У ўз китобининг 48-бетида шундай ёзади:
«Мусулмон ва масиҳий араблар орасидаги дўстлик алоқаларини билганимиздан кейин, айтишимиз мумкинки, одамларни Исломга киритишда куч ишлатиш омили бўлмаган. Муҳаммаднинг ўзи ҳам баъзи масиҳий қабилалар билан шартнома тузиб, уларни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган эди. Уларга диний ибодатларни тўла ҳуррият билан бажаришга эркинлик берган эди ва диний арбобларга ўз ҳуқуқлари ва обрўларидан фойдаланишга имкон берган эди».

Митз номли устоз Ислом муруввати ҳақида қуйидаги гувоҳликни беради:
«Ўрта асрларда Ислом мамлакати билан христиан Оврупоси орасидаги фарқ шундан иборат эдики, биринчисида Исломдан бошқа кўпгина динларнинг вакиллари ҳам бемалол яшар эдилар, иккинчисида эса ундай эмас эди. Ислом мамлакатида каниса ва сеногоклар ҳукумат ихтиёридан ташқарида давр сурар эди, худди бу мамлакатда эмасдек. Бу борада улар аҳдномаларда кўрсатилганидек ҳуқуқдан тўла фойдаланар эдилар. Зарурат юзасидан яҳудий ва христианлар мусулмонлар билан ёнма-ён яшадилар. Бу ҳолат ўрта асрларда Оврупо билмаган мурувватни юзага келтирди. Яҳудий ва христианлар ўз динларида ҳур эдилар».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Даҳрий дўстим билан баҳс (иккинчи қисм)

828 22:00 22.02.2020

Камбағалликнинг оилага таъсири

992 21:00 22.02.2020

Қозоғистон президенти муфтийни табриклаш учун масжидга борди 

516 18:30 22.02.2020

Германиядан терактда омон қолган йигит мусулмон бўлди

1101 15:30 22.02.2020

Ислом ҳайвонларни ёмон кўрадими?

673 12:07 22.02.2020

Закиянур исми ҳақида

1282 10:00 22.02.2020
« Орқага