Янгиликлар

Ислом олами ҳар доим Қуддус Фаластин пойтахти эканини айтавериши керак

1019

Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош: "Ислом олами Қуддус масаласини фақатгина фаластинликлар ёки араблар масаласи деб эмас, балки барча мусулмонлар орасидаги муштарак масала деб қараши ва ҳар қандай ҳолатда ҳам Қуддус Фаластиннинг абадий пойтахти деб айтиши керак", деди.

Туркия Диёнат ишлари бошқамаси Истанбулда Қуддус ҳақида уюштирган халқаро конференциянинг ёпилиши муносабати билан сўзлаган нутқида айтди. Конференцияда бутун дунёдан келган мусулмон уламолар қатнашишди. Конференция шу ҳафта душанба куни бошланиб, бугун якунланди. 

Конференция якунида 22 банддан иборат баёнот имзоланди. Баёнотда мусулмонларни Фаластин масаласига етарлича хабардор қилишга, Фалстинга сафар қилишни кўпайтириш ва Масжидул Ақсо зиёратини ҳаж ҳамда умра ибодатларини бир қисми қилишга қилишга чақирилди. 

Эрбош Қуддусга асрлар давомида турли миллатлар ҳукмронлик қилганини, мусулмонлар ҳокимиятга эгалик қилган даврда барча тинчлик, адолат устида яшаганини айтиб ўтди.

У келажак авлодга мазкур масалани комил шаклда етказиш учун Қуддус, Фаластин масжидул Ақсо тарихини мактаб дарсликларига киритилиши лозимлигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Салоҳиддин Айюбий Қуддусни қайтариб олди

1942 17:00 02.10.2019

Буюк ўтмиш саҳифалари. Салоҳиддин Айюбий Қуддусни қандай озод этганди?

2423 12:00 19.08.2019

Шарқий Қуддусда тўқнашув юз берди

1220 16:00 17.08.2019

Улар биздан шунчалик қўрқишади...

1722 23:00 16.08.2019

Ақсо бизники! Фақат бизники! Бизнинг чегарадан йўқолинг!

1434 21:36 14.08.2019

Ақсо бизники, уни ҳеч кимга бермаймиз!

2089 23:33 08.08.2019
« Орқага