Таҳлил

Ислом оламининг «Япония»си

1246

Малайзия давлати жануби-шарқий Осиёда жойлашган. Ер майдони 330-343 км, пойтахти Куалампур шаҳри. Аҳолиси 24385858 нафар (2006 й). Аҳолининг 60 фоизга яқини мусулмон, Малайзия ислом оламининг “Япония”си ҳисобланади.

Малайзия дунёда иқтисоди бўйича ўн саккизинчи ўринда туради. Ялпи ички маҳсулот 308,8 миллиард доллар, у йилига 5,5 фоиз ўсиб бормоқда. Экспортининг 79 фоизи ишлаб чиқариш маҳсулотларини ташкил қилади, ишсизлик 3,6 фоизни ташкил этади.

Аҳолининг ўн беш ёшидан катталарининг 11,3 фоизи саводсиз, бу рақам йилдан йилга камайиб бормоқда. 15-24 ёш аёлларнинг 97,3  фоизи ўқиш-ёзишни билади, демак, Малайзия ёш оналари “ўқимишли оналар” ҳисобланади.

Ҳукумат йиллик харажатининг 28  фоизини таълимга сарфлайди. Ҳар минг Малайзияликдан 397 нафари интернет тармоғидан фойдаланади. Ҳар миллион кишидан 299 нафари илмий иш билан шуғулланади (Тақрирут танмия ал-башария 2006 ).

Малайзия 1957 йилгача бир неча давлат мустамлакаси бўлган. Мустақилликка эришганидан кейин деярли ҳеч қандай табиий бойлиги бўлмаган давлат аҳолисининг ярми камбағал эди. Аҳолининг бир қисми деҳқончилик билан, бир қисми овчилик билан кун кечирган.

Малайзия 1980 йилгача ўсишга эришмади. 1981 йилда Махатхир Муҳаммад бош вазир бўлгач, мамлакат тараққиёт сари юз тутди. Аввало, таълимга эътибор бериб, фарқли ўлароқ мактабгача бўлган тизим ислоҳ этилди.

Боғча болаларига ватанни севиш, мактабда ўқиш билан фахрланиш каби туйғулар сингдирилди. Коллежларда биринчи курсданаоқ аниқ фанлар билан бирга касб-ҳунар ҳам ўқитила бошланди. Шу билан бирга касб-ҳунар марказлари ҳам очилиб, унда амалиётга уйғун тарзда дарс ўтилди.

1996 йилга келиб ҳар бир мактабда компютер бор эди. 1999 йилда 90 фоиз мактаблар интернет тармоғига уланди, синфхоналарнинг 45 фоизи компьютерлаштирилди. Иқтидорли талабалар алоҳида синфларда ўқитила бошланди.

Малайзия ҳукумати таълим учун маблағни аямади. 1996 йилда 2,9 миллиард доллар сифатли таълимга йўналтирилди. Бу ҳукумат йиллик харажатининг 21,7 фоизини ташкил қиларди. 2000 йилга бориб, бу кўрсаткич 3,7 миллиардга етди.

Бу маблағлар мактаб ва лабаратория қуришга, талабаларга стипендиялар бериш учун сарфланди, Ўқув муассасалари тижорат ширкатлари билан ҳамкорлик қилади, завод-фабрикалар олий ўқув юрт аспирантлари билан шартномалар имзолади (Муҳаммад Шариф Башир “Мавқиъу ислам онлайн”).

Малайзия ҳукумати аёллар таълимига ҳам эътибор берди. Қизларини ўқитишга қийналган оилаларга фоизсиз кредит берилди. Ҳукуматнинг бу саъй-ҳаракатлари зое кетмади. 1990-йиллар охирига келиб, ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади.

Мамлакатда 15000 дан ортиқ ишлаб чиқариш муассасалари фаолият олиб борган. Уларнинг умумий қиймати 220 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, шундан 54 фоизи чет эл компанияларига, 46 фоизи маҳаллий ҳукумат ва хусусий ширкатлар улушига тўғри келган.

Бу ишлаб чиқариш Малайзия халқига сезиларли таъсир ўтказди. Маҳаллий саноат ривожланди, соҳа мутахассислари сони ортди, 5000 дан ортиқ хорижий компаниялар сармоя олиб кирилди. Ўз навбатида ҳукумат ҳам қулай шароит яратиб берди, уларнинг мулки талон-тарож бўлиб кетишига йўл қўймади.

Малайзия айни кунларда янги пойтахт – Путражая шаҳрини барпо этмоқда. Дунёнинг энг катта технология ширкатлари шу шаҳарда жойлашган. Малайзия, шундай қилиб, дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини топди. Ҳар бир мусулмон бу кичкина давлат қандай қилиб қийинчиликларни енгиб, дунёнинг ривожланган давлатларига қўшилиб олганига эътибор қилсин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзияда коррупция ҳақида хабар берганлар $ 7000 билан мукофотланади

824 17:30 05.10.2019

Норита бинти Муҳаммад – соқовларга Қуръони Каримни ёдлашга ёрдам берувчи илова тайёрлаган муслима

526 08:05 25.09.2019

Малайзиянинг собиқ бош вазири катта миқдордаги маблағни талон-тарож қилган бўлиши мумкин

278 19:35 28.08.2019

Малайзиянинг янги қироли тахтга ўтирди

847 10:30 31.07.2019

Эрдоған: «Ислом оламининг бирлиги Туркия учун муҳим»

1514 09:35 27.07.2019
« Орқага