Ислом тараққиёти банки Ўзбекистондаги ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ёрдамлашади

16:15 15.04.2019 201

Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда юртимиздаги олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

“Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳасининг умумий қиймати 60,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 млн. АҚШ долларини ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади республикамиз миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!