Мусулмонлар Қуръонни тарк қилиб, ҳадисларга ўтишди. Сўнгра ҳадисларни ташлаб қўйишди: мужтаҳид имомларнинг сўзларига ёпишишди. Кейин уларнинг сўзларини ҳам қолдириб, муқаллидлар услубига ўтишди. Сўнгра мутафаккирлар услубларини ҳам тарк қилишди: жоҳилларни маҳкам тутишди. Оқибатда довдираб - йўлларини йўқотишди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ
__________
Тўғри тушуниш керак. Назаримда, шайх роҳимаҳуллоҳ ҳеч бир нарсани бир-бирига қарши қўймоқчи эмас. Аксинча уларнинг ҳар бирига ўз қадрича қиймат бериш, ўз ўрнида истифода этиш керак демоқчи. Нима энг муҳим эканини англатмоқчи.
Биз ҳам бу босқичларни босиб ўтяпмиз. Шундай эмасми?! Келинг, тан олайлик.
Ҳақиқатдан ҳам.
Кузатсангиз, ўзингиз гувоҳи бўласиз. Ҳатто насиҳатгўйларимиз, илм аҳлларимиз ҳам, Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлардан кўра, мужтаҳид уламоларнинг сўзларини, улардан кўпроқ мутааххир олимларимизнинг гапларини, улардан зиёдароқ эса мутафаккир кишиларнинг ақлли сўзларини, ҳис-ҳаяжонли кечинмаларини кўпроқ ёзишади.
Сўнгги босқичга келиб қолган бўлсак ҳам ажабмас.