Исломда эр-хотин ўртасидаги муносабатлар 

22:00 11.07.2018 1387

Ер юзида никоҳ тушунчасини Аллоҳ таолонинг кўрсатмаси асосида ҳаётга татбиқ қиладиган уммат бу - Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг умматидир.

Аллоҳ таоло ўзиниг каломида эр – хотин ўртасида  муносабат қандай бўлиши ҳақида шундай дейди:

"هنّ لباس لكم و أنتم لباس لهنّ"   

Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз ("Бақара" сураси, 187-оят).

Ояти каримада “либос” сўзининг ишлатилишида беқиёс ҳикмат бор. Либос инсонга қадрли нарса бўлиб, унинг аврат аъзоларини беркитиб туради. Уни бошқа махлуқотлардан ажратиб туради. Эр ва хотин ўртасидаги муносабатнинг либос сўзи билан ифодаланишидаги ҳикмат шундаки, либос инсонни ҳимоя қилиб тургани каби, эр-хотин ҳам бир - бирининг ёмонини яшириб, яхшисини ошириши керак. Либос инсон танасига энг яқин нарса бўлганидек, эр – хотин ҳам бир – бирига меҳру муҳаббатда яқин бўлиб, бир тану бир жон бўлсин ва арзимаган уруш – жанжал сабабли узоқлашиб кетмасин.

Ҳадиси шарифда ривоят қилинадики, Ҳазрати Ҳавво онамиз Ҳазрати Одам алайҳиссаломнинг чап қовурғасидан яратилган. Бунинг ҳикмати нимада? Нега бош қисмидан яралмаган? Негаки, бош қисмидан яралмагани сабаби: эрининг бошига чиқиб олиб, оилада мен бошман, деб ўзининг ҳукмронлигини даъво қилмасин, ўзлигини унутмасин. Нега оёқ қисмидан яралмаган? Негаки, қул каби эрининг оёғи остида қолмасин ва хор бўлмасин. Унда нега қовурғадан яралди? Негаки, қовурғанинг чап қисми инсон юрагига қандай яқин бўлса, аёл ҳам эриниг қалбига шундай яқин бўлсин ва унинг севиклиси бўлсин.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг

“Islam and Marriage” номли маърузсидан

инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!