Ислом

Исломда инсон ҳуқуқи

645

Араб Абу Зарр Ғифорий билан Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қуллари, қора ҳабаший Билол низолашиб қолишди. Абу Зарр ва Билол Исломга ва унинг пайғамбарига имон келтирган саҳобалардан эдилар. Ўрталаридаги низо кучая бориб, Абу Заррни ғазаб эгаллаб олди ва Билолга: «Эй қоранинг боласи!» дедилар. Би- лол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ Абу Заррга дедилар: «Сен уни онаси билан камситдингми? Сен жоҳилият (одатлари) бор киши экансан!» Абу Зарр жоҳилиятни фақат ёшларда бўладиган ахлоқий, шаҳвоний бузилиш, деб ўйлаб: «Ёшим ўтган ушбу соатда-я?» дедилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳа, улар биродарларингиз». Абу Зарр пушаймон бўлиб, тавба қилдилар. Тавба ва пушаймонликда муболаға этиб, ҳатто Билолга юзларини босмоқликни буюрдилар.

Қайс ибн Матотийя (бу одам мунофиқ эди) Салмон Форсий, Суҳайб Румий ва Билол Ҳабаший бўлган халқага келди. Ва: «Авс ва Хазраж манави одамга (Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламга) мадад берди. Бу тушунарли-ку, аммо анавиларнинг нима иши бор?» деди. (Яъни, Салмон Суҳайб ва Билолни назарда тутганди). Шунда Маоз ибн Жабал ўрниларидан туриб, унинг ёқасидан олдилар-да, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига олиб келдилар ҳамда унинг айтганларини сўзлаб бердилар. Расулуллоҳ ғазабланган ҳолда ўринларидан турдилар ва тўнларини йиғиштириб масжидга келдилар. Сўнг масжидда «Намоз жамлагувчи» дея нидо қилинди. (Бу сўз билан жамоатни йиғиш учун ва икки ийдга нидо қилинар эди.) Пайғамбар алайҳиссалом одамлар тўғрисида хутба қилдилар ва: «Эй одамлар, албатта Парвардигор бирдир, ота бирдир ва дин бирдир», дедилар.

“Ислом ҳазораси” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом хаёл эмас, ҳаёт динидир!

1352 11:55 04.04.2020

«Исломда бойлик ва камбағалликка муносабат»

302 20:04 03.04.2020

Бойлик, саховат саҳобалар ва ҳозирги бойлар мисолида

1328 12:30 03.04.2020

“Ислом умматининг 100 буюк шахси”: Имом Шавконий

570 20:30 02.04.2020

Закотни қанча бериш керак?

509 20:00 02.04.2020

Закот ҳақидаги мулоҳазалар

308 12:00 02.04.2020
« Орқага