Ислом

Исломда медицина ривожи

978

Тарих гувоҳ: тиббиёт фанига энг кўп ҳисса қўшган мусулмон олимлардир. Ислом тиббиётини ўрганган киши беихтиёр ундан олдин ҳам тиббиёт бўлганмикан, деб ўйлаши мумкин. Ислом тиббиёти нафақат даволаш, балки касалликнинг олдини олиш, беморга қулай шароит яратиш, бемор ва табибнинг хулқини тузатиш каби ишларда ҳам бошқалардан ўзиб, юксак чўққиларни забт этган.

Исломнинг тиббиётга қўшган ҳиссаси бу соҳани ўзгартирган буюк сиймоларда ўз аксини топади. Бу зотлар Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан фанга янги услублар олиб киргани сабаб ҳам инсоният бугунгача улардан фойдаланиб келмоқда.

Инсон ер юзида ҳаёт кечира бошлагандан бери тиббиёт бор, аслида. Бутун башарият Раббисининг илҳоми билан даволаниш турларини ўрганди, ўз замонаси, ақли ва тажрибасига яраша муваффақиятга эришди. Бу “бошланғич тиббиёт” дейилган. Ибн Халдун ёзади: “Бадавийларнинг ҳам ўзига яраша тиббиёти бор, улар кўпинча содда тажрибага асосланишган. Лекин ҳаммаси ҳам табиат қонунларига мос келавермайди” (Ибн Халдун “Алибар фий девони мубтадо валхабар”).

Ислом келганида арабларнинг ўз табобати бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни даволанишдан қайтармадилар. Аксинча, даволанишга тарғиб қилиб, шундай марҳамат қилганлар: “Даволанинглар, Аллоҳ бир дардни яратган бўлса, унинг давосини ҳам яратган. Фақат бир дарднинг давоси йўқ, у – қариликдир” (Абу Довуд, Термизий ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асал, хурмо, гиёҳ ва бошқа нарсалар билан даволаниш ривоят қилинган, бу “Тиббун набавий” дейилади.

Мусулмонлар тиббун набавий билан чегараланиб қолмадилар. Балки бошқа халқларнинг ҳам тиббиёт борасидаги тажрибаларни ўргандилар. Чунки ҳаётий илмлар тўхтаб қолмайди, у доимий ривожланиш ва тараққиётда бўлади. Мусулмон табиблар юнон табобатини ҳам, рум табобатини ҳам, форс табобатини ҳам ўрганишди. Бошқа тиллардаги тиббиёт китоблари таржима қилинди. Бу Умавийлар давридаги энг кўзга кўринган ишлардан бўлди.

Ўша даврлардаёқ мусулмонларда мутахассислик вужудга келган эди: аёл табиблар, кўз табиби, қон мутахассиси бўлган.

Умавийлар даврида мунтазам фаолият олиб борувчи касалхоналар бўлган. Абул Ҳакам Димашқий оиласи бу соҳанинг масъули эди. Таязуқ Ҳажжож ибн Юсуфга яқин кишилардан бири эди. Аҳмад ибн Иброҳим халифа Язид ибн Абдулмаликнинг табиби бўлган (Ибн Абу Усайба. “Уйунил анба фий табақоти атиббо”).

"Ислом ва олам" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жошуа Эванс: Мен қандай қилиб мусулмон бўлдим? (4-мақола)

958 21:11 10.07.2020

Истисно ва Пайғамбарлар алайҳимуссалом аёллари ҳақида

873 19:20 07.07.2020

Қабул-2020: ««Ҳидоя (Мулла Қирғиз)» ўрта махсус Ислом билим юрти

765 18:00 06.07.2020

Алҳамдулиллаҳки, сигирга сиғинмаймиз...

1218 19:30 05.07.2020

Қабул-2020: «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси

813 21:00 04.07.2020

Намоз тарк этиб бўлмас ибодатдир

981 16:00 04.07.2020
« Орқага