Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, Махзум қабиласидан бўлган бир аёлнинг қилган иши Қурайшни ташвишга солди. Ўша аёл ўғрилик қилганди.
Улар: “Бу аёл ҳақида ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қила олади? Бу ишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг маҳбублари Усома ибн Зайдгина жураът қила олса керак”, дейишди.
Шунда Усома у зотга буни айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ чегараларининг бири (бузилгани)да мендан кечиришимни сўраяпсизларми!?” деб, одамларга хутба қилдилар: “Сизлардан олдингиларнинг ҳалок бўлишига сабаб шу эди: улар орасидан юқори мартабали одам ўғрилик қилса, уни (жазолашни) тарк этишар, агар бечораҳол бир одам ўғрилик қилса, унга жазо белгилашарди. Аллоҳга қасамки, агар (қизим) Фотима бинти Муҳаммад ўғрилик қилса ҳам унинг қўлини, албатта кесаман!” дедилар (Бухорий, Муслим, “Сунан” соҳиблари, Доримий, Аҳмад ривояти).
Зиёвуддин РАҲИМ