Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (Давоми)

963

Ушбу ўртага ташланган эътирозлар, Устоз Жавдат таъбири билан айтганда, бугун долзарб бўлиб турган улкан ҳақиқатни очиб беради.
Биродарим устоз Жавдат диққат эътиборимни бошқа бир муаммога қаратди. Муаммо шундаки, кўплаб исломшунос маърифатлилар ислом илмий академияларида таълим олишдан, ҳуқуқшунослик қоидаларини ва жузъий фиқҳий ҳукмларни ўрганиб, далилларни тафсир қилишдаги усулий қоидаларни ўзлаштиришдан бош тортдилар. Аксинча, бунинг ўрнига мулоҳазага чорловчи китобларни ўқиш ёки тарихий, адабий ҳамда ижтимоий муносабатларни билишга интилдилар. Бундай ёндашув эса, шубҳасиз, ўқувчига ҳеч қандай шариат ҳукмлари ва қоидаларини ўргатмайди. Эътибор берсангиз, исломшунос маърифатлиларнинг ҳар ўн кишидан икки нафари биз тавсия қилгандек исломни илмий манбалар орқали ўрганаётганини кўрасиз. Қолган саккиз нафари эса исломни мулоҳазага чорловчи китоблар ёки бошқа ижтимоий манбалардан ўрганади. Демак, Ислом ҳақидаги билими фақатгина шу бўлган киши, Ислом ва мусулмонлар олдидаги муаммоларга қандай ечим топа олади? Уларни ҳал этишнинг шаръий йўлларни очиб бера оладими?

Исломшуносларнинг баъзилари тарихий воқеалардаги, шахсий таржимаи ҳоллардаги, адабий мерослардаги бирон шаръий ҳукмни ҳақиқатини очиб берадиган маълумотларни ўзгартиришга уринади ёки бирон шаръий ҳукмни атрофида таъсирли бир муаммони жойлаштириб қўйиши жуда ҳам ғалати ҳолат. Бас шундай бўлса натижага қандай қилиб эриша олишлари мумкин? Жоиз ёки ножоиз ишлар балан, гуноҳлар-у савобларга бой, инсоний ҳаёт тарзини ўрганиб, орттирилган илм, қайсидир шаръий ҳукмни билишга қандай қилиб асос бўлади? Ёки бирон фиқҳий муаммонинг ечимига калит бўла оладими?

Қолаверса яна баъзи исломшунослар инсонларнинг турли хил ҳолатлари, тарихий ҳодисаларини ёки одамларнинг таржимаи ҳолларини ўрганиш жарёнида ислом қоидалари ва шариатини иқтибос олишда шак-шубҳаларни қолдириб ўзгартиришга уринадиганлари ҳам бор. Натижада Ислом дини одамларнинг ҳаётларидаги яхши-ёмон, шодлигу қайғули ҳолатларини исканжасига айланиб қолади.

Мусулмонларнинг баъзи муаммоларини муолажа қилиб ўзгартириш истагида, бир неча китоблар билан, хусусан (Исломнинг бошланиш ва ҳозирги давр орасидаги мусулмонларнинг тарихига бир назар) китобини варақлаганимда айрим маълумотларга кўзим тушди. 

Умматнинг яхшилиг-у ёмонликлари тасвирланган тарихидаги турли воқеа-ҳодисалар хақидаги бу қўлёзмалар ичида, касалликларга муолажа ўлароқ, янглиш хатоларни ислоҳ эта оладиган асос кўролмасдан ҳайратланиб, лол қолдим. Натижада бу воқеаларни ўрганиш Аллоҳнинг шариатини ўрганишга мурожаат қилишдан, ҳалол ва ҳаром чегараларини англашдан, Аллоҳнинг динида ҳамма ҳуқуқлар ўз ўрнида туришидан беҳожат қилиб қўяди.

Фараз қилайлик: “Холид Ибн Валид ёки бошқа бир саҳобий ўзи қатнашган муайян жанггоҳга кирди”.   

 Фаразан бу ҳодиса ҳақиқатан ҳам ишончли санад билан содир бўлди, дейлик. Ушбу воқеадан ибрат олиш учун қандай сабаб бор? Аммо тўғри йўл бундай эмас. Аслида шариат манбаларига қайтмоғимиз лозим. Аллоҳнинг ўз бандаларига қилган хитобларига, уларга итоат қилингани ёки юз ўгирилганидан қатъи назар, тўхталамиз. Сўнгра, душманга нисбатан қарши туришнинг шариат кўрсатмасига мувофиқ белгиланган ҳукмларига тўхталамиз.

Биз Аллоҳнинг йўлига даъват қиладиган, одамларга Ислом динини танитадиган мусулмонлармиз. Агарда биз ҳам шариат мезонларини, буюрувчи, қайтарувчи ва тарғиб қилувчи амалларнинг ўрнига, тарихий ҳодисаларни, ўтмишдаги ёки замондош инсонларнинг ҳолатларини ўрганишни таклиф килсак, Исломни ниқоб қилиб, алдов ва макрлар воситасида ёмонликни қасд қилганлардан бизнинг қандай фарқимиз қолади? Бошқалар мусулмонларнинг тарихдаги янглиш хатоларига эътибор қаратиб, Исломни қоралаб туришган бир даврда-я?!

Сизларга таассуф ва қайғу ила савол бераман: “Қачонгача Умар Ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу, ислом зиёлиларнинг катта тоифаларини ва бошқаларни тилларида айбланувчи бўлиб қолаверади?” Уларнинг фикрича: “Ул зот шариат ҳужжатларидан бошқача йўл тутдилар. Очлик йилида ўғрига уриладиган даррани тўхтатдилар, “кўнгиллари улфат қилинадиганлар”нинг улушини ман қилдилар, ҳолбуки бу Қуръон ояти сабаб аниқ собит бўлган эди. Саҳобаларнинг ҳадяларидан норози бўларди...” Қадимий Ислом шариати китоблари эса Умар розияллоҳу анҳуни ушбу туҳматдан оқлайди. Дақиқ ва илмий таҳрирланган ҳужжатларни баён этиш ила ёритиб берилади. Умар розияллоҳу анҳу ўша масалаларнинг барчасида, ҳужжатнинг энг олийсига бўйинсуниб, унинг далолатига ва қоидаларига қатъий риоя қилганлар.

Бу саволнинг жавобини маданий ҳаётимизда мумкин бўлган намунани диққат билан англаш орқали ёритиб бераман.  

Агарда Умар розияллоҳу анҳуни оқлайдиган барча илмий далилларга қарамай,  айбланиб қолгани ўша исломшунослар Исломни ишончли, илмий манбалардан узоқ бўлган  китоблардангина ўқиганлари учундир. Ушбу фикрий лойқалик ичидан, тўлиб тошиб ётган кутубхоналарда, илмий баҳс-мунозараларда, ўша туҳмат ҳақида ҳеч қандай ҳужжат тополмайсиз. Балки, буларнинг иши, ушбу туҳматни ботил ғийбатлар орқали тарқатиш ёки  шуни кўчириб, озгина тахминга асосланиб ривоят қилиб, ривожлантириш бўлди холос.

Шу сабабли усул, фиқҳ ва шариат манбаларидан исломий илмларни ўрганишга астойдил киришган зиёлиларнинг тушунчаларида ўша туҳматларга зарра аломат ҳам топа олмайсиз. 

Бу китобдаги менинг хоҳиш-истагим шуки, маърифатли одамларни ислом динини юзаки дарсликлар билан ўрганиш майдонидан илмий тарғиботларга ва фиқҳий ҳукмларга таянган ҳолда машғулот ўтказиш майдонига кўчириб олиб ўтишдир.   

Жиҳоднинг турли ҳукмлари ҳақида боб

Аммо мен исломшунослар ва мусулмонларда рўй берган воқеликни боғлаш учун тортишиш ва мунозарага сабаб бўлган ҳукмларнигина келтираман, холос. Ёки ғайридинлардан ташқари кўп мусулмонларнинг тушунчаларидаги муаммоларни баён қиламан. Яъни, ҳаргиз босқинчиликнинг ва ўлжаларни ҳукмларини, на оилавий ҳукмларни, на унга нисбатан исломнинг сиёсатини ҳам гапирмайман. Гарчи бу масалалар ҳар замонда бунга ҳожатимиз тушиб турса ҳам, булар ўрганишимиз зарур бўлган фиқҳий масалалар бўлишига ҳам қарамай. Чунки ўз ичига баҳс-мунозарага сабаб бўладиган муаммони қамраб олмагани учун булар бугун ҳал этилиши зарур бўлган долзарб муаммо эмас.

Мана бу китоб бугунги асримиздаги жиҳодга тааллуқли ва унинг доирасидаги муаммоларнинг атрофидаги чуқур тортишувларидан бир келишув ўлароқ ниҳоясига етишида Аллоҳдан тавфиқ ва илтифотни умид қиламан. Мутаассибларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга қолдириб кетган пок, мусаффо тўғри йўлга қайтмоғида восита бўлишидан умидворман. Замондошларимиз ичида жиҳод ҳукмларидан кўнгли тўлмайдиган бирор мусулмон кишини кўрмаймиз. Уларнинг орасида, одамларни бўйниларидан боғлаб, тизгинни ўз қўлига олиб, сўнгра ўшаларга бош бўлиб, ўзи хоҳлаган ва яхши деб билган йўлга бошлашни қаттиқ истайдиган кишини ҳам кўрмаймиз.

Бу китоб, одамларга Ислом номига қарши курашувчи фикрлар (туман) зулматидан, ислом фиқҳи, усули ва манбалари билан танишиб чиқиб, исломий ҳақиқатларни англай оладиган нурга кўчириб ўтадиган намуна бўлишини умид қиламан.  

Эй Аллоҳ,  умидларимизни рўёбга чиқаргин. Сен бизларга муваффақ қилган хизматимизни бизлардан қабул этгин. Аввалда ҳам, охирда ҳам барча ҳамдлар сенга бўлсин, эй, барча неъматнинг ва тавфиқнинг Эгаси.

(Давоми бор).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”-Охирида: Жиҳод одоблари ва мужоҳидлар аҳволига назар

221 11:24 21.09.2020

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”. Жиҳодда муҳим бўлган уруш ва тинчлик қоидалари

529 14:40 17.09.2020

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”. Исломий ҳуррият тамойиллари

753 19:15 15.09.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

487 20:30 01.09.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

477 21:00 29.08.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

284 20:31 26.08.2020
« Орқага