Канадалик мусулмон етакчилар Эдмонтон шаҳрида ҳижобли аёлларга икки марта кетма-кет содир этилган ҳужумлар борасида ташвиш билдириб, ҳуқуқ-тартибот идораларини мазкур ҳолатларни янада синчковлик билан текширишга чақирди.
“Шундоқ ҳам ҳижобдагилар ўзларини нишонда юргандек ҳис қилишади ва бунинг чинга айланишини ваҳимали деб ҳисоблайман”, – деди Канада мусулмонлари миллий кенгашининг директори Надия Ҳасан Welland Tribune нашрига берган интервьюсида. Унинг фикрича, шаҳардаги жамоат жойларида мусулмон аёлларни ҳимоя қилиш учун кўпроқ чоралар кўриш зарур.
Масалан, 8 декабрь куни савдо марказларидан бирининг автотураргоҳида ҳижобли аёл ва унинг қизини номаълум кишини қўққисдан калтаклашга тушган. Ўткинчи бир кишининг ёрдами билан аёллар жиддий шикастланишдан қутулиб қолди. Ричард Бредли Стивенс исмли ҳужумчи қўлга олинган ва унга нисбатан айблов эълон қилинган.
Сешанба куни эса метро станциясида 23 ёшли муслимани исломофоб аёл ҳақоратлай бошлаган ва қўлидаги сумка билан унинг бошига уришга уринган. Жабрланувчи чап бериб қолишга улгурган ва метродаги полиция ходимларига мурожаат қилган. 32 ёшли Рене Ладусер исмли бу исломофоб ҳужум қилишда айбланмоқда.