Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Исломга душманлик коронавирусдан тезроқ ёйиляпти”

1835

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған бу йил фақатгина коронавирусга қарши эмас, балки “ислом душманлиги вируси”га қарши ҳам курашишга тўғри келганини таъкидлади. 

“Узоқ вақт демократиянинг бешиги дея таърифланган мамлакатларда ирқчилик, айримчилик, тоқатсизлик яшириб бўлмайдиган даражага етди”, – деди Эрдоған Америка мусулмонлар жамиятининг видеоконференция шаклида ўтган йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, исломга душманлик сиёсатни асир олган, кундалик ҳаётни қийинлаштирган ва давлат сиёсатига йўл кўрсатувчи оқимга айланди. Бир қатор мамлакатларда мусулмонлар эътиқоди, тили, исми ёки кийими туфайли айримчиликка учраяпти. 

“Швецияда Куръони Каримнинг ёқилиши, Норвегияда Қуръони Каримнинг йиртилиши, Францияда эса матбуот эркинлиги номи билан Ҳазрати Пайғамбаримизни таҳқирловчи карикатураларнинг қўллаб-қувватланиши мусулмонларга нисбатан ҳужумларнинг баъзи бирларидир, – деди Эрдоған. – Ўтган йили Янги Зеландияда 52 биродармизнинг ўлимига сабаб бўлган теракт инсоният сифатида биз дуч келган таҳдидни яққол кўрсатди. 2017 йил Канададаги масжидга уюштирилган ҳужумда 6 мусулмон ҳалок бўлди. 2015 йилда эса Чапел-Хиллда уч нафар ёшларимиз уйларида ирқчи томонидан отиб ўлдирилди. Албатта, ирқчилик фақатгина мусулмонларни нишонга олмаяпти. Кўриниши, дини фарқли бўлганлар ҳам бундай ҳужумларга учраяпти.    

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннатий ўн саҳоба: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу (64-қисм)

114 23:29 21.01.2021

Тиловат йўналиши ҳафта ғолиблари аниқланди

129 22:36 21.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (2-қисм)

161 22:31 21.01.2021

«Шайх Салоҳдан фиқҳий сабоқлар»ни кўриб боринг!

362 20:49 21.01.2021

Биз ҳам ўзгарармиканмиз?..

735 20:00 21.01.2021

Жароҳатга масҳ тортиш ҳукми

280 19:00 21.01.2021
« Орқага