Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Исломий битимлар ҳақида

1423

29 декабрда қўйилган сўровнома жавобларини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

1. Биринчи амалиёт – “сарф”. Сарф бу томонлар ўртасида моддий қийматга эга бўлган маҳсулотларнинг, масалан динор (олтин), дирҳам (кумуш) ёки шуларнинг зарб қилинган, қуйма ёки бошқа кўринишлари, ҳамда ҳозирда муомалада бўлган пул бирликлари (валюталар)нинг бир-бирига айирбошланишига (яъни олиб-сотилишига) айтилади.

2. Иккинчи битим – “муробаҳа”. Муробаҳа бу сотувчи ёки молия муассасасининг бирор бир маҳсулот (масалан қандайдир ускуна) таннархига буюртма берган харидор билан келишилган муайян устамани қўйиб, маълум бир муддат ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан шу харидорга сотишидир.

3. Учинчи битим – “мудораба”. Мудораба шерикчилик битимининг бир кўриниши бўлиб, бунда сармоя эгаси (рабб-ул мол), иш юритувчи (мудориб) билан шерикчилик асосида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун сармоя ажратади. Бундай шерикчиликда тадбиркорлик фаолияти тўлиқ равишда мудориб томонидан бошқарилади. Фаолият давомида кўрилган фойда олдиндан келишилган нисбатда бўлинади, зарар эса фақат сармоя эгаси зиммасига тушади.

4. Тўртинчи битим – “салам”. Салам маҳсулот учун тўлов дарҳол амалга ошириладиган, маҳсулот эса кейинроқ харидорга етказиб берилишини кўзда тутадиган битимдир (бунда, сотилаётган маҳсулот битим тузилаётган пайтда мавжуд бўлиши ҳам, мавжуд бўлмаслиги ҳам мумкин). Салам шартномаси кўпроқ қишлоқ хўжалигида қўлланилади.

5. Бешинчи битим – “истисна”. Истисна ҳам салам каби ҳали ишлаб чиқарилмаган маҳсулотни сотиш шартномасидир. Бу шартнома, ишлаб чиқарувчи буюртма берилган маҳсулотни ўз хом ашёсидан ишлаб чиқаришини кўзда тутади. Ушбу битим ҳуқуқий кучга эга бўлиши учун, ишлаб чиқарилиши керак бўлган маҳсулотнинг нархи, сифати ва хусусиятлари томонлар ўртасида аниқ келишиб олиниши керак.

@IslomMoliyasi

Мавзуга оид:

Ислом молия тизими ёхуд Аллоҳ ва Расули кимларга қарши уруш очган? 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

627 18:09 27.02.2021

АҚШ Хитой билан савдо битимини бекор қилмоқчи 

940 11:30 24.04.2020

Ўзбекистон вa Туркия ўртaсидa битим кучгa кирди

1060 19:35 05.08.2019
« Орқага