Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

"Исломий молиявий воситалар" мавзусида онлайн тренинг 

979

Марказий банк ва Ислом мамлакатлари учун статистик, иқтисодий ва ижтимоий изланишлар ва тайёрлов маркази ҳамкорлигида (SESRIC – Ислом ҳамкорлик ташкилотининг кўмаклашувчи бўлинмасидир) Марказий банк ҳамда тижорат банклари ходимлари учун “Исломий молиявий воситалар” мавзусига бағишланган беш кунлик вебинар ташкил этилди.

Ушбу тренинг Индонезия Марказий банкининг Ислом иқтисодиёти ва молия департаменти директори Даданг Мулжаван Сатриа томонидан ўтказилди.

Тренинг доирасида иштирокчиларга исломий молиявий воситаларни банк тизимида, капитал ва суғурта бозорларида ривожлантириш ва диверсификация қилишда қўлланиладиган тамойиллар ва услублар батафсил тушунтирилди.

Регулятор – Марказий банк томонидан амалга ошириладиган риск менежменти, назорат ва молия тизимини тартибга солишда тизимли ёндашувни назарда тутувчи макропруденциал ҳамда солиқ-бюджет сиёсати чораларига бағишланган мавзулар батафсил тушунтирилди.

Мунозаралар давомида иштирокчилар Индонезия Республикасида исломий молиялаштиришни самарали татбиқ этишга, шу жумладан, Марказий банк ва бошқа тартибга солувчи ташкилотлар олдида турган муаммоларга оид амалий саволларга жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Ислом молияси сайтидан олинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти касалхонага ётқизилди

Карантин даврида қандай ҳолатларда маошлардан ушлаб қолинади?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси Ўзбекистонга нима учун керак?

2092 15:30 14.08.2020

Қуръон ва Суннатда рибонинг тақиқланиши 

1180 20:30 07.08.2020

“Трастбанк”да янги битим: Лойиҳалар шариат қонунига мувофиқ бўлиши керак

1294 18:42 29.07.2020

Эрдоған: “Исломий иқтисод – инқироздан чиқиш калити”

1565 16:00 15.06.2020

Ўзбекистонда ислом молиясини тадбиқ қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича тадқиқот

843 20:55 10.04.2020
« Орқага