Исломий викторина ғолибига умра йўлланмаси берилди

22:00 13.06.2018 616

Алмати шаҳридаги Марказий масжидда “Раббим, илмимни орттир” деб номланган исломий викторина ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Azan.kz хабар бермоқда.

Викторина Рамазон ойи давомида ўтказилди ва унда жами 600 киши қатнашди. Илк босқичдан атиги 60 қатнашчи ўта олди, финалга эса 30 киши етиб келди. Иштирокчиларнинг жавоблари балл тизимида баҳолаб борилди. 

Викторинада ғолиб чиққан Муҳаммад Тўреханов умра йўлланмасига сазовор бўлди. Илк уч ўринни эгаллаган иштирокчиларга эса пул мукофотлари топширилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!