«Исломийлик индекси»да Янги Зеландия биринчи ўринда, Ўзбекистон эса 100 таликка ҳам кирмади

15:25 20.05.2019 4648

Мамлакатларнинг Исломий мезонларга қанчалик мослигини кўрсатувчи “Исломийлик индекси” деб номланган рейтингда Янги Зеландия учинчи бор биринчи ўринни эгаллади.

Мазкур рейтинг асли эронлик олим Ҳусайн Аскарий АҚШда асос солган “Исломийлик жамғармаси” томонидан тузилган. Навбатдаги рейтингнинг илк 44 ўрнида бирорта ҳам мусулмон мамлакат йўқ, 45-поғонани БАА эгаллаган. Ўзбекистонга 119-ўрин раво кўрилди. Охирги, 153-ўрин эса Яманга берилди.

“Исломийлик индекси” давлат бошқарувидаги татбиқотларнинг Исломий мезонларга қанчалик мослигига асосланган ҳолда тузилган. Бунда тўртта асосий мезонга эътибор қаратилган: иқтисодиёт, адолат ва бошқарув, инсон ҳуқуқлари ва сиёсий ҳуқуқлар, халқаро муносабатлар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!