Янгиликлар

Исломни қабул қилган собиқ “киллер” билан суҳбат

6100

15 йилдан кўпроқ қамоқда ўтирган ва 2016 йилда шартли равишда озод қилинган "Жилка" жиноий гуруҳининг собиқ ёлланма қотили “Снежок” – Алексей Снежинский хотини ва икки фарзанди билан Қозонда яшайди, исломий университетда ўқийди, кунига беш маҳал намозни канда қилмайди ва унинг улкан режалари бор.

–  Қамоқда бўлганимда, мен Қудратли Зотга сажда қилдим. Ҳаётингизни Қодир Зотга сажда қилиш билан тўлдирсангиз, юрагингиз тинчланади. Сиз жуда яхши ва керакли нарсани қилаётганингизни тушунасиз ва қилаётган ишингиз бутун олам учун фойдалидир. Ва Аллоҳ сизни тарк этмайди, сизга кунингизни тўлдирадиган вазифаларни беради, сиз ҳақиқий ҳаётда яшайсиз. Зикр қилаётганингизда, сиздан ҳар томонга шифобахш  тўлқин таралаётганга ўхшайди. 

Дунёга берилганлар ҳаётларини шунчаки ҳиссий лаззатлар билан тўлдирадилар – улар вақтни ўғирлайдиган ўйинлар, компютер ўйинлари, янги телефонлар сотиб олиш, бемаза филмларни томоша қилиш, ғийбат, спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар... Улар ўз вақтларини бўш нарсаларга сарфлашади.

Сиз ҳаётингизни керакли нарса билан тўлдиринг. 

– Ҳозир нима иш билан машғулсиз?

Мен озод бўлганимдан сўнг, аввал Қозон ижтимоий реабилитация ва мослашув марказида ишладим. Кейин машинани ижарага олиб, такси хизматида ишлаяпман. 

Қолаверса, Қозон Ислом Университетида биринчи курсда сиртдан ўқияпман. Кейин мен Россия Ислом институтига бориб, олий маълумот дипломини, иложи бўлса – Булгар Ислом академиясига бормоқчиман. Мен докторлик диссертациясини олишни ва бирон жойда дарс беришни хоҳлайман.

– Қандай қилиб динга келдингиз?

– Менинг қамалганимнинг иккинчи йилида тўсатдан жимлик бўлиб қолди, қандайдир тўлиқ сукунат. Энди мени ҳеч қаерда тергов ҳаракатларига чақиришмас эди. Фақат сукунат, сукунат... Бундай лаҳзада ҳар қандай одам ўйлай бошлайди. Ҳозирги коронавирус даври ҳам ақлли одам ўйлаши керак бўлган пайт.

Бекорчиликдан мен замонавий америкалик илоҳиётшуноснинг китобини ўқий бошладим. Озодликда ҳам динга қизиқардим, руҳонийлар билан суҳбатлашиб турардим, 19 ёшимда Янги Аҳдни ўқиганман. Аммо ўша вақтда кўнглимда бўшлиқ борлигидан, ҳаёт билан видолашгим ҳам келарди.

Мен даҳшатли иш қилдим, чунки менга эркинлик, сохта мардлик ҳисси ёқди, ўша ишимдан мен дунёнинг баъзи имтиёзларига эга бўлишим мумкин бўлган пулим бор эди. Мен барча орзуларимни қондирдим. Аммо ҳукм билан барчаси тугади. Ва буларнинг барчаси учун Худо олдида жуда қаттиқ жавоб борлигини англадим. Мен ҳаётимнинг ягона йўли Қодир Худога қайтишга уриниш эканлигини тушундим. Менинг орзуим чинакам самимий эди ва мен ушбу саёҳатни бошладим. Мен Инжилни ўқидим, ибодат қилиб Худога мурожаат қилдим. Менинг шеригим татар эди, унинг Қуръони карами бор эди.

– Фарзандларингизни диний руҳда тарбиялайсизми?

– Ҳа, хотиним ҳам Исломни қабул қилган. Ўғлим ҳам мусулмон, биз билан бирга намоз ўқийди. 3 ёшли Кира ҳали ҳам кичкина, аммо у ҳам ортда қолмасликка ҳаракат қилади. Биз болаларни имон руҳида тарбиялаймиз. Биз болаларга Қудратли Аллоҳ ҳақида айтиб берамиз. Болаларга Қуръони каримдаги ҳикояларини ўқиб бераман.

– Сиз бахтлимисиз?

– Албатта, бахтлиман. Мен бахтнинг йўлини топдим. Агар ўша йўлдан борадиган бўлсам, демак мукаммаллик йўлидан оғишмайман. Барчага бахт ва Аллоҳ билан бирга бўлишни тилайман.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистон: янги экилган кўчатлар “исломга зид” деб қўпорилдими?

1317 08:00 11.08.2020

Шахматчи ва қори: Нобель мукофотини ким олди?

2764 15:30 08.08.2020

Шаҳодат калимасини айтиш фазилати

1276 07:30 05.08.2020

Япония мусулмонлари қабристон билан боғлиқ муаммога дуч келмоқда

956 08:04 03.08.2020

Ислом қонунчилиги икки қанотга эга... 

603 18:30 01.08.2020

Зайдул Хойрнинг ибратли ҳаёти...

772 19:06 29.07.2020
« Орқага