Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Исломнинг биринчи элчиси

1400

Мусъаб ибн Умайр розиёллоҳу анҳу исломнинг биринчи элчисидир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам у зотни Мадинага муаллим қилиб жўнатадилар. Мусъаб ўзидаги ихлос, муҳаббат, ҳикмат ва гўзал мавъиза ила Мадиналиклар қалбидан жой олди. Деярли бутун бир шаҳарни тарбиялай олди.   

У Маккада энг эркатой ўғлонлардан эди. Онаси унга анвои кийимлар, энг қиммат хушбўйликлар олиб берар, ҳеч ким ея олмайдиган овқатларни едирар эди.   

У Аллоҳ ва Расули учун булардан воз кечди. Очлик, юпунликни мушрикликдан афзал билди.  

У Мадинани Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг келишларига ҳозирлади.   

Ҳаббоб ибн Аратт розиёллоҳу анҳу айтади:  

"Биз Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи ва саллам билан Аллоҳ учун ҳижрат қилдик. Аллоҳнинг розилигини истадик. Ажримиз Аллоҳга қолди. Баъзиларимиз ўзининг ажридан бу дунёда ҳеч нарса емай ўтиб кетди. Мусъаб ибн Умайр ўшалардан эди".   

Биродарлар! Ислом бизга ўзича, осонлик билан етиб келмаган. Қанча-қанча фидокор инсонлар меҳнати ётибди бунинг остида. Улар меҳнатни қилиб омонатни бизга еткаришди. Бунинг учун дунёвий ҳеч қандай эваз олишмади.   

Биз ҳам аслида ўз жамиятимизга, ўз оиламизга Расулуллоҳнинг элчиларимиз. Бу омонатни адо қилишда хиёнатга йўл қўймасдан фидокорлик кўрсатишимиз лозим.  Зеро, Пайғамбаримиз:  

"Ҳар бирингиз бошлиқсиз, қўл остингиздагилардан сўраласиз..."- деб марҳамат қилганлар. Бу йўлда Мусъаб розиёллоҳу анҳу каби саҳобалар бизга йўлчи юлдуздир.

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг аҳволи...

1059 12:00 11.09.2020

“Шарли Эбдо” аҳмоқона ишини яна такрорламоқчи

2490 18:10 01.09.2020

“Қирқ ёш Аллоҳдан бандага юборилган элчидир”

2551 12:25 01.09.2020

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг ҳолати

1029 21:30 30.08.2020

Қайси садақанинг ажри улуғ?

1864 18:51 23.08.2020

Муҳим таҳлил: Пайғамбар алайҳиссалом қатнашган жангларда ўлимлар фоизи нега паст?

2051 12:30 19.08.2020
« Орқага