Таҳлил

Исломнинг Хитойдаги 1300 йиллик тарихи

1742

Хитойда Ислом дини тарихи камида Хитойнинг маҳаллий дини қадар қадимийдир, аммо бу ерда ҳалигача мусулмонликка “хорижий” эътиқод сифатида қарашади.

Хитойлик мусулмонлар бутун тарих давомида маҳаллий аҳоли кўп ҳам ишлатмайдиган Аллоҳ калимасини билдириш учун муносиб сўз топишга ҳаракат қилишган, шу нуқтаи назардан хитойча “Zhēn zhǔ”ни Аллоҳ деб таржима қилиш мумкин. Бу мусулмонлар Хитой ва Ислом ғояларидан маданий ва сиёсий ландшафтни бошқариш ҳамда ўз идентификацияларини мустаҳкамлаш йўлида фойдаланганлар.

Ислом Хитойда 1300 йилдан буён мавжуд: Танг императори Гаозонг милодий 651 йилда Шэньси провинциясида жойлашган Сиань шаҳрида мусулмонларга ўз динларига эътиқод қилишларига расман рухсат берган (Муҳаммад (с.а.в) милодий 632 йилда вафот этганлар).

Хитой коммунистик партияси эса (ХКП) мусулмонлар мандарин ва хитой қонунларини ўрганишлари ҳамда “экстремистик” ва “хорижий” бўлган Ислом ғоялари таъсирига тушиб қолмасликлари учун “қайта тарбиялаш лагерлари”га олинганини даъво қилмоқда.

Бир неча асрлар давомида хитойликлар билан ўзаро муносабатларга киришгани, маҳаллий тил ва маданиятни қабул қилганига қарамай, Хитойда мусулмонлар доимий равишда хорижликлар жамоаси сифатида кўрилган. Айнан мана шу нуқтаи назар ҳукмрон партиянинг мамлакатда этник-маданий гуруҳлар ва муносабатларни бирлаштириш мақсадини осонлаштиради. Аммо барча тарихий фактларга суянадиган бўлсак, Исломнинг “хорижий” дин эканлигига аниқ далил йўқ.

ХКПнинг ассимиляция дастури фақат Ислом билан чекланмаган, балки Хитойда асрлар давомида мавжуд бўлган насронийлар ҳам турли камситиш ва зўравонликларга дучор бўлишган. Ўтган йил декабрь ойида Ченгдушут шаҳридаги полициячилар черковни ёпиб, Инжилни мусодара қилди ва черков руҳонийсини “фитна қўзғаш”да айблаб ҳибсга олди. Кейинроқ мамлакатдаги яна юзлаб черковлар ёпиб қўйилди. Шундай черковлардан яна бири кузатув камераси ўрнатилишини ёқламагани учун расмий Пекин томонидан тақиқлаб қўйилган. Аммо таъкидлаб ўтиш жоиз, Хитойда Ислом насронийликдан фарқли равишда “экстремистик мафкура” деган ёрлиқдан қочиб қутула олмади.

Агар Хитойдаги конфессиявий тарихга эътибор қиладиган бўлсак, Ислом адабиёти ва илм-фани бизга ҳатто ўртача маълумотли мусулмон ҳам Хитой билан эмас, кўпроқ Ҳиндистон ва Хуросон билан боғланганлигини кўрсатиб беради. Узоқ давом этган ахлоқий айниш эса Фаластин, Ливан ва Иорданиядан кўра кўпроқ мусулмонлар яшайдиган ҳудудда Исломни тўла англамаслик ва унинг моҳиятини тўлалигича тушунмаслик ҳолатларига олиб келди.

Гарчи Хитойда мусулмонлар маҳаллий маданиятга қўшилиб кетган бўлсалар ҳам, уларга “вуши фанке” ёки “бешинчи авлод чет элликлар” мақоми берилди. Чунки бу ердаги мусулмонлар асосан муҳожир савдогарлардан иборат бўлган ҳамда Конфуций иерархияси уни ижтимоий табақаланишнинг энг охирига қўйди. Сонг сулоласи даврида мусулмонларнинг оммавий равишда Хитойга кўчиб келиши кузатилди.

Мўғуллар ҳукмронлиги даврида (1279-1368) империянинг Ислом динига эътиқод қилинувчи қисмларидан мусулмон маъмурлар Хитойга олиб келина бошлади ва бу ҳолат ҳудудда мусулмонлар сонининг ошишига сабаб бўлди. Бироқ уларнинг Хитой жамиятидан эмаслиги туфайли мусулмонларга нисбатан ишончсизлик кайфияти сақланиб қолаверди.

Мин сулоласи (1368-1644) ҳокимият тепасига келгач, мўғуллардан шубҳаланган маъмурлар уларни Буюк деворнинг нариги тарафига сургун қилди. Аммо мусулмонларга қолишга руҳсат берилди, шунга қарамай оммавий таҳлика ҳамда зулм ортиб бораверди. Чунки мусулмонлар мўғуллар билан ҳамкорлик қилган, бу эса ҳукмрон сулолага ёқмасди.

Ушбу зиддиятлардан фойдаланган ҳолда Мин сулоласи бу жамоаларнинг “цивилизациялаштириш” йўналишидан борди, бу эса охир-оқибат Хитойдаги мусулмонларнинг Хитой маданияти ва тилини ўзлаштиришига олиб келди.

Аммо кейинчалик Мин сулоласидан ҳам ташқи сиёсатга ва бошқа халқлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга урғу берадиган императорлар ҳукумат тепасига келди. Шулардан бири император Ёнгле (1402-1424) ташқи дунё билан савдо-сотиқни ва алоқаларни кенгайтириш учун еттита денгиз сафарини уюштиришни таниқли мусулмон генерали Ченг Хега (1371-1433) топширган.

Бу даврда Хитойнинг этноцентризм сиёсати мусулмонларнинг Ислом дунёсининг бошқа қисмлари билан алоқаларини узди, натижада 16-асрга келиб кўплаб мусулмонлар конфуцийлик таълимоти асносида таълим ола бошладилар.

Вақт ўта бошлагач, хитойлик мусулмонлар аста-секин сўзлашув учун фақат хитой тилидан фойдалана бошладилар. Исломий урф-одатлар ва қадриятларнинг буткул йўқ бўлиб кетишидан хавотир эса охир-оқибат “Ҳан Китоб” – Хитой-Ислом қонунларининг яратилишича йўл бошлади.

Бу китоб ўз ўрнида Қинг сулоласидаги таниқли олимлардан бўлган Лиу Зи (1660-1730) каби шахслар асарларини ўз ичига олган. Таъкидлаб ўтиш жоиз, конфуцийлик нақадар Ислом фалсафасига кириб келишга урунган бўлса, Лиу Зи ҳам имкон қадар кенгроқ кўламда хитойликлар ҳаётига кириб боориш йўлидан борган. У ўз ўтмишдошлари сингари Исломдаги пайғамбар тушунчаси ва хитойликлардаги “шенг” ғояси ўртасидаги кучли боғланишни кўрган.

Шундай қилиб, Хитойда мусулмонлар Қинг сулоласи давридан буён фақат кўпайиб борди ва бутун тарихий йўлга назар ташласак, уларни Хитой маданиятига бегона деб аташ мантиқсизлик бўлган бўларди. Хитойда Ислом дини жамият учун бегона эмаслиги тан олиниши учун яна қанча муддат керак? 1300 йил етарли бўлмаган бўлса, унда яна қанча?..

Манба: TRTWORLD

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жалолиддин Мангуберди ким эди?

5487 16:00 25.10.2019

Мана бизнинг оналаримиз қандай бўлишган!

1120 14:00 21.10.2019

Тарихда бугун: машҳур вазир Низомулмулк ўлдирилди

1239 17:30 14.10.2019

Исроилда «бронза даврининг Нью-Йорки» топилди

822 18:30 08.10.2019

Усмонийлар даврида илмнинг аҳамияти

931 17:00 06.10.2019

«Мир Араб» мадрасасининг 500 йиллик санасини халқаро даражада нишонласак яхши бўларди!

857 17:55 23.09.2019
« Орқага