Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исломнинг илк даврларидан қолган қум остидаги қишлоқ топилди

3389

Саудия Арабистонида Исломнинг дастлабки йилларидан қолган қишлоқ топилди, деб хабар бермоқда Arab News.

Подшоҳлик ҳудудини инновацион усулда ҳужжатлаштираётган ташаббускорлар гуруҳи Янбу шаҳридаги қум уюмлари остида Исломнинг дастлабки вақтларидан қолган қишлоқни топган. Ташаббускорлар гуруҳи раҳбари Абдулазиз ал-Дахилнинг айтишича, гуруҳ қишлоқни топиш учун масофадан бошқарилувчи аппаратлар ва вертолёт ёрдамида ҳудудни ўрганган. Мазкур қишлоқнинг мавжудлиги тасдиқлангач, жамоа у ерга бориб, қум остида қолган аҳоли пунктини топган. Бу ҳудуд Ислом дини келганидан кейинги биринчи Ушайра ғазоти бўлиб ўтган, Бу ерда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва саҳобалар бир ойдан кўпроқ яшаган жой деб айтилади.

«75 дақиқалик парвоздан сўнг жамоа вайрон бўлган қишлоқни топишга муваффақ бўлди. Бу жой Пайғамбар алайҳиссаломнинг таржимаи ҳолида келтириб ўтилган Ушаира ҳисобланади. Бу зиёратчиларнинг Маккага боришда фойдаланадиган асосий йўналишларидан бири бўлган», – деган Ал-Дахил.

2015 йилда ташкил этилган The Earth Aerial Photography Team Саудия Арабистонини осмондан кўринишини расмийлаштирувчи нотижорий лойиҳа ҳисобланади. Ўн уч нафар аъзодан иборат ушбу гуруҳда фотограф, учувчи, тарихчи ва бошқа касб эгалари жамланган. Улар кучли парашютга эга самолётлар ва бошқа технологиялар ёрдамида Подшоҳликнинг турли топографик ва географик ҳудудларини ҳужжатлаштиришни мақсад қилишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

638 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

275 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

466 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

880 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

657 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1440 17:20 02.02.2023
« Орқага