Исломофоб сенатор: “Барибир мусулмонлар айбдор”

11:30 16.03.2019 6939

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида жума намози пайтида икки масжидда юз берган терактлардан кейинг австралиялик сенатор Фрайзер Эннинг баёнот бериб, ҳужумларнинг сабаби мусулмон аҳоли сонининг ортиши ва иммигрантлар эканини айтди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда. 

Унинг фикрича, Янги Зеландиядаги ҳужумлар жамиятда мусулмонларга нисбатан ортган қўрқувнинг белгисидир. 

“Бугун Янги Зеландия кўчаларида қон тўкилишининг асл сабаби мутаассиб мусулмонларнинг Янги Зеландияга кўчишига имкон берган иммиграция сиёсатидир, – деди у. – Очиқ гапирайлик: бугунги ҳужумнинг қурбонлари мусулмонлар бўлса-да, умуман олганда асл жиноятчилар улар бўлади ва мусулмонлар дунё бўйлар ўз динлари номидан одамларни ўлдиряпти”. 

Шунингдек, Исломофоб сенатор Ислом дини зўравонлик мафкурасига таянганини иддао қилди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!