“Исломофобия инсониятга қарши жиноятдир”

10:30 16.03.2019 1580

Туркия дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош Янги Зеландиядаги мусулмонларга қарши ҳужумларга муносабат билдирар экан, шундай деди: “Ибодат қилаётган инсонларга нисбатан ваҳшийларча ҳужумлар фашизм ва тоқатсизликнинг қандай гумроҳликка ва ёвузликка айланганини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди”. 

Унинг таъкидлашича, охирги йилларда Ғарб дунёсида тобора ортаётган Исломга қаршилик тез суръатларда нафратга ва Исломга душманликка айланди. Мусулмонларга қарши содир этилаётган бундай ҳодисалар тизимли ҳолатга келди. Али Эрбош тинчлик дини бўлмиш Исломнинг ибодатхоналарига ва мусулмонларга қарши янглиш фикрлар ва душманликни тарқатаётган Исломофобияни инсониятга қарши оғир жиноят деб атади. 

“Исломни зўравонлик ва террорни келтириб чиқарувчи мафкурадан иборат деб кўрсатган ҳолда буни сунъий қўрқув билан дунёга ёйишга ҳаракат қилувчи бир лойиҳа ҳисобланувчи Исломофобиянинг асл мақсади ҳар қандай ҳолат ва шароитда маданиятлар, жамиятлар, динлар ва тамаддунлар орасида жанжал, тўқнашувларни келтириб чиқариб, бундай фойда олишдир”, – деди у. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!