Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исломофобия: Кипрдаги масжидга ҳужум уюштирилди

1117

Кипрнинг греклар яшайдиган қисмида жойлашган Ларнака шаҳридаги жоме масжидга номаълум шахслар ҳужум қилди. 

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, ҳужум 2 декабрь куни содир бўлган, ҳодисада ҳеч ким яраланмаган ва ҳалок бўлмаган. Воқеа бўйича олиб борилган суриштирув натижасида бир киши қўлга олинди.

Оролнинг турклар яшайдиган қисмидаги Дин ишлари бошқармаси раҳбари Аҳмет Унсал мазкур ҳужумни қоралади.

“Намозгоҳларга ҳужумлар тинчликка ёрдам бермайди, балки фақат гина-кудурат, нафрат ва адоватни кучайтиради. Дин ишлари бошқармаси маҳаллий ҳокимият органларини ушбу ҳужумни тергов қилишда эҳтиёткор бўлишга ва маънавий қадриятларимиз тимсоли бўлган ибодатхоналарни ҳимоя қилишга чақиради”, – деди у.

Фотосуратлардан кўриниб турибдики, масжидга ўт қўйишга ҳаракат қилинган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

291 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

432 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

662 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

461 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

313 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

723 13:07 07.08.2022
« Орқага