Янгиликлар

Исломофоблик ниқобидаги “Илҳом” театри

3289

“Исломий террорчилар бортида 164 киши бўлган йўловчилар самолётини қўлга олиб, уни 70 минг одам билан тўла футбол майдонига йўналтиришни режалаштиришган. Майор Ларс Кох ўз раҳбариятининг буйруғига қарши чиқишга қарор қилади ва гаровга олинган самолётни уриб туширади. Бу бортда бўлганларнинг ҳаммасининг ҳалокатига олиб келади. Полиция ходими 164 кишини ўлдиришда айбланиб, ўша вақтда қийин ҳуқуқий ва ахлоқий саволни ҳал қилишга уринмоқда: бундай ҳаракат жиноят деб ҳисобланиши мумкинми?”

Бу ўқиганларингиз Голливуднинг аллақайси павильонларида олинаётган олди-қочди фильмнинг сценарийси эмас. Ҳатто ўзимиздан чиққан исломофоб режиссёрларимизнинг бундан 10 йил олдинги ижоди ҳам эмас. Бу яқинда бошпанасиз қолиб, ҳамамизнинг раҳмимизни келтирган “Илҳом” деган театрнинг “Террор” номли бўлажак саҳна импровизацияси сюжети.

Тўқсон фоизи мусулмон бўлган тинч, осойишта  мамлакатимизда яшаб Ислом динига тош отадиган “асар”лари билан халқни ранжитадиган бундай театр репертуарини бир яхшилаб кўриб қўйса бўлмайдими? Бундан ташкари, давлатимиз раҳбари ҳам “исломий терроризм” деган атамани қоралаб чиққан эди-ку!

"Мана шу Исломни биз ҳеч қачон терроризм билан тенглаштирмаймиз. Қон тўкишларга йўл қўймаймиз. Биз мана шу буюк Ислом динимизни сақлаймиз ва курашамиз деб айтганим бежиз эмас... ", деб айтган Шавкат Мирзиёев.

АҚШ ва Европа давлатларида қўлига қурол олиб мактабларда, масжидларда мусулмонларни қирган одамларни “христиан террорчи” дейилмайди-ку! Наҳотки “Илҳом” театри раҳбарияти замонга, миллатимиз кайфияти ва дидига мос асарлар ярата олмаса?!

“Асар”нинг муаллифи-ку германиялик экан, режиссёри Борис Гафуровга нима бўлди? Наҳотки ўзбек миллатининг менталитети ва динга муносабатини билмаса?!

Абдулазиз Муборак

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин қачон тугайди?

695 21:00 07.04.2020

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

648 17:30 07.04.2020

Гулбаҳор Саидганиева: ЕОИИга аъзо бўлиш инвестицион муҳитга салбий таъсир кўратади

369 18:35 06.04.2020

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

1228 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1087 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

469 20:30 04.04.2020
« Орқага