Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Исоқхон Тўра Ибрат: "Салла ўраган мўйсафид яҳудийга ихлос..."

2054

Бизни халқни умумий ҳаммасида бир хейли зотий феълларидур, ўз шаҳарларини(нг) либосидин бошқа мамлакат либосини кўрсалар, ичи билан ишлари йўқ, салласи бўлса, мажусийни ҳам мусулмон деб ушлаб, эътиқод қилурлар. Аммоки, телфак ёки шилфа, ё фас ё бўлак хил тўффи кийган бўлса, ани Боязид ёки шул киши Баҳоуддин десангиз, албатта нафрати қилурлар. 

Бир киши ҳажга боруб, анда туруб қолуб, мурури замони мусофирот арабча кўйлак кийиб келган экан, ани(нг) ўғли нафрат қилиб, «Отамиз ҳаждан бузулуб келибдур», - деганлар. 

Бир вақтлар Намангондан бир мўйсафид яҳудий катта салла ўраб, мўйлабни олдуруб, катта тасбиҳ ушлаб тоғда, қирғизда Бухородан янги келган катта шайх деб шуҳрат бўлуб, кўб оқчалар жамлаб турганда бир шинос киши таниб: «Эй, фалоний яҳудий-ку», деб, ул яҳудий: «Эй, садаға шум, айбни ошкор қилма», деб илтижо қилиб қочган экан. Бизни(нг) халқни(нг) ихлоси либосга, одамга эмас. 

Шоирлар, бинобарин, айтганлар: 

Жомаи қўҳна гар малак пўшад, 
Дар миёни жаҳониён хор аст. 
Чил атлас агар хари пўшад, 
Ассалому алайқум бисёраст.

Бизни(нг) ихлосимиз арабларга. Ихлос қилиб, кўб нузурот олуб кетган арабларни кўруб, эмди кўб насроний араб ва қизилбошларни гадойликка ўргатуб қўйдилар. Андин ўтуб буларни(нг) соддалигини билиб, Кошғар, Хитой фуқаролари ҳам араб бўлуб келиб, булардан назр оладурлар. Туркистон саховати, муруввати кўб фирқани гадо қиладур. Либосга ишонадурлар. Агарда либосда динга хабар бўлса эди, иқрорун бил-лисон ва тасдиқун бил-қалб демай, ал-ийману қалансувату-л-араби ва жуббатуҳу-т-тижория дер эдилар. 

Исҳоқхон Ибрат, 1918 йил

 Агар эски либос кийган бўлса, 
Фаришта ҳам жаҳон аҳли орасида хор. 
Агар устига атлас ёпилган бўлса, 
Эшакка ҳам ҳамма салом беради.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, 36-қисм)

136 19:30 01.12.2020

Олий суд Атамбаевга чиқарилган ҳукмни бекор қилди, аммо у ҳалиям қамоқда

193 19:05 01.12.2020

Қуръонни ўпиш бидъатми?

830 18:35 01.12.2020

Туркманистонда масжидлар йил охиригача ёпиқ бўлади

175 18:10 01.12.2020

Коронавирус: Туркияда бугундан эътиборан янги чекловлар бошланади

388 17:35 01.12.2020

Ҳадис илми: Сақтул хафийнинг иккинчи тури

67 17:05 01.12.2020
« Орқага