Британиялик сайёҳлар таътил йўналишлари рўйхатини кенгайтирмоқдалар: Транспорт вазирлиги Мальта, Мадейра, Балеар ороллари, Буюк Британиянинг бир неча чет элдаги ҳудудларини ва Кариб денгизини коронавирусдан хавфсиз давлатлар ва минтақаларнинг "яшил" рўйхатига киритди.
30 июндан бошлаб улар Буюк Британиядан келган меҳмонларни бемалол қабул қилишлари мумкин. Испания уларга таътилларни ниқобларсиз ўтказишларини айтмоқда.
«26 июн шанба кунидан бошлаб ниқобларни кўчада тақиш энди мажбурий бўлмайди. Одамлар очиқ жойларда, 1,5 метр масофани сақлаб, ниқобсиз юриши мумкин», - дея эълон қилган Испания соғлиқни сақлаш вазири Каролина Дариас.
Қўшни Португалияда ишлар унчалик яхши эмас: изоляция режимининг юмшатилишидан 2 ой ўтгач, мамлакатда яна кўплаб беморлар қайд этилди. Бу сафар асосан вируснинг “дельта” тури билан 1556 та янги ҳолат қайд этилган - бу 20 февралдан бери энг юқори кўрсаткич.
Португалия ҳукумати вакили Мариана Виейра да Силва: "Португалия ҳозирда қизил зонада, бизда локдаунни бекор қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ", деган.
Россияда коронавирус билан касалланганлар сони ҳам тез суръатларда ўсиб бормоқда: пайшанба куни расмийлар 20 мингдан ортиқ янги ҳолатлар ва 568 ўлим ҳақида эълон қилишди. Иккала кўрсаткич ҳам январ охиридан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Тўлқиннинг энг юқори чоғида эмлашни тезлаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Чоршанба кундан бошлаб 20 миллиондан ошиқ россияликлар ёки аҳолининг 14% эмлашнинг бир дозасини олишди, мамлакат аҳолисининг 11% тўлиқ эмланган.