Исроилнинг ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи “Бецелем” ташкилоти Исроилни апартеид давлати деб атади.
“Исроил тузуми Иордан дарёси ва Ўрта ер денгизи ўртасида (тарихий Фаластин ерларида) яҳудийларнинг этник устунлигини таъминлашга уриняпти. Шундай қилиб, Исроилни апартеид давлати деб аташ мумкин”, – дейилади “Бецелем” баёнотида.
Ташкилотнинг таъкидлашича, Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳили, Шарқий Қуддус ва Ғазо секторида бир халқнинг (яҳудийларнинг) бошқалар (яъни фаластинликлар)дан устунлик сиёсатини олиб бормоқда.
Шунингдек, баёнотда Исроил фаластинликларни ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан маҳрум этгани, хориждан келган ҳар қайси яҳудий фуқаролик олгани ҳолда фаластинликлар ўзлари туғилиб ўсган ерларга қайта олмаслиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, апартеид ирқий камситишнинг энг ашаддий кўриниши ҳисобланади.