Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил АҚШ ва Европа давлатлари босими остида Украинага қурол берадими? 

1005

Исроил ҳукумати Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Украинани мудофаа тизимлари билан таъминлаш имконияти билан боғлиқ сиёсатини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Исроилнинг Walla сайти Исроилнинг учта юқори мартабали амалдорининг сўзларига асосланиб.

Исроил Байден маъмурияти, демократ ва республикачи конгрессменлар ҳамда бошқа Ғарб ҳукуматлари томонидан Украинага ракетага қарши мудофаа тизимлари каби ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун босим остида қолган.

Ҳозирча Исроил расмийларининг айтишича, Тел-Авив АҚШ ва Украинанинг Украинага мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича аксарият сўровларини бу ҳаракат Россия билан зиддиятга олиб келиши ва Исроилнинг Суриядаги хавфсизлик манфаатларига зарар етказиши мумкинлигидан қўрқиб, рад этган.

Шу ҳафта бошида Россия Исроилни Украинага қурол етказиб беришдан огоҳлантирган эди.

«Биз қурол етказиб берувчи барча давлатлар бу қуролларни Россия қуролли кучлари учун нишон сифатида кўришимизни тушуниши керак, деб айтяпмиз», — деган эди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

91 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

252 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

337 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

284 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

35 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

249 17:10 22.03.2023
« Орқага