Исроил армияси Суриядаги шифохонани йўқ қилди

18:30 12.02.2019 996

Исроил армияси Сурия ҳудудида яна бир қатор ҳужумларни амалга оширди. Давлат телевидениеси маълумотига кўра, Исроил танклари ҳужумининг мақсади Ал-Қунайтра чегарасидаги провинция эди. Аммо бу ҳужум натижасида, шифохона бутунлай йўқ қилинган, Жубат ал-Ҳашабдаги расадхонага ҳамда “Телл ал-Дорий”га ҳам бир неча марта зарба берилди.
Бомбардимон пайтида бинода бирор киши бор ёки йўқлиги шунингдек, ҳодиса натижасида жароҳат олганлар, ўлганлар бор-йўқлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Суриянинг Қунайтра вилояти Исроил ҳарбийлари босиб олган Голан тепалигига қўшилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!